Sayt test rejimida ishlamoqda

Тогаев Салим Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1229.
Илмий раҳбар: Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Додиев Фозил Уткурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари активлари рентабеллигининг юқори ва барқарор даражасини таъминлашда бир соҳа (тармоқ) йўналтирилган активлар 30 фоиздан оширмаслик ва фоизли даромадлар миқдори жами даромадларнинг 70 фоизидан кам бўлмаслиги таклиф этилган;
тижорат банклари кредит портфелининг сифатини оширишда кредитлар бўйича шакллантирилган захиралар миқдори жами активларнинг бир фоизидан оширмаслик таклиф этилган;
тижорат банклари даромад базасининг барқарорлигини таъминлашда жалб қилинган маблағлар таркибида трансакцион депозитларнинг улушини 30 фоиздан оширмаслик таклиф этилган;
тижорат банкларининг корпоратив бошқарувини такомиллаштиришда кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини 30 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш таклиф этилган;
тижорат банкларида кузатув кенгаши ишининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида кенгаш ҳузурида «аудит қўмитаси», «таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси»ни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари активлари рентабеллигининг юқори ва барқарор даражасини таъминлашда бир соҳа (тармоқ) йўналтирилган активлар 30 фоиздан оширмаслик ва фоизли даромадлар миқдори жами даромадларнинг 70 фоизидан кам бўлмаслиги таклифи АТ «Туронбанк» Кенгашининг 2020 йил 10 декабрдаги 12/4-сон қарори билан тасдиқланган «Банкни ривожлантириш стратегияси»га киритилган (АТ “Туронбанк”нинг 2021 йил 15 сентябрдаги 4435/24-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида АТ “Туронбанк”да фоизли харажатларнинг фоизли даромадларга нисбатан даражаси 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 9,5 фоизли пунктга пасайган;
тижорат банклари кредит портфелининг сифатини оширишда кредитлар бўйича шакллантирилган захиралар миқдори жами активларнинг бир фоизидан оширмаслик таклифи АТ «Туронбанк» Кенгашининг 2020 йил 10 декабрдаги 12/4-сон қарори билан тасдиқланган «Банкни ривожлантириш стратегияси»га киритилган (АТ “Туронбанк”нинг 2021 йил 15 сентябрдаги 4435/24-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 2020 йилда 2019 йилга нисбатан АТ “Туронбанк”да кредитлар бўйича захираларнинг кредитлардан олинган фоизли даромадларга нисбатан даражаси 0,7 фоизли пунктга пасайган;
тижорат банклари даромад базасининг барқарорлигини таъминлашда жалб қилинган маблағлар таркибида трансакцион депозитларнинг улушини 30 фоиздан оширмаслик таклифи АТ «Туронбанк» Кенгашининг 2020 йил 10 декабрдаги 12/4-сон қарори билан тасдиқланган «Банкни ривожлантириш стратегияси»га киритилган (АТ “Туронбанк”нинг 2021 йил 15 сентябрдаги 4435/24-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида АТ “Туронбанкнинг 1 сўмлик активларга тўғри келадиган даромад даражаси 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 0,2 фоизли пунктга ошган;
тижорат банкларининг корпоратив бошқарувини такомиллаштиришда кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини 30 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (АТ “Туронбанк”нинг 2021 йил 15 сентябрдаги 4435/24-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида АТ “Туронбанк”нинг кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини 30 фоиз бўлиши таъминланган;
тижорат банкларида кузатув кенгаши ишининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида кенгаш ҳузурида «аудит қўмитаси», «таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси»ни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (АТ “Туронбанк”нинг 2021 йил 15 сентябрдаги 4435/24-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг корпоратив бошқарув кўрсаткичларининг ижобий томонга ўсиш суръатларини 6,7 фоизга ошириш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish