Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиев Отабек Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғурта компаниялари молиясини самарали ташкил этиш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt715.
Илмий раҳбар: Ишонқулов Низомжон Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шеннаев Хўжаёр Мусурманович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон суғурта компаниялари молиясини самарали ташкил этиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта компанияларида суғурта захираларини қарз капиталига нисбати 2,5 коэффициентдан катта бўлиши зарарсизликнинг норматив чегараси сифатида таклиф этилган;
суғурта компаниялари активларини диверсификациялашда мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиётини бекор қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ҳаёт суғуртаси соҳасида фаолият юритаётган суғурта ташкилотларида ҳаёт суғурта фаолият қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғининг белгиланган ставкасини 50 фоизга камайтириш таклиф этилган;
зарарсизликнинг норматив чегарасини белгилаш, суғурта полисларини электронлаштириш ва фойда солиғи ставкасини камайтиришнинг cуғурта компаниялари молиясини самарали ташкил этишнинг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғурта компаниялари молиясини самарали ташкил этиш йўллари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
суғурта компанияларида суғурта захираларини қарз капиталига нисбати 2,5 коэффициентдан катта бўлиши зарарсизликнинг норматив чегараси сифатида белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига киритилган (“Uzinsurance”акциядорлик жамиятининг 2022 йил 16 мартдаги 01-07/633-сон маълумотномаси ва “Trust insurance” суғурта компаниясининг 2021 йил 23 ноябрдаги 01/01-220-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида миллий суғурта компанияларининг молиявий ҳолатини баҳолашни самарали механизми ишлаб чиқилган;
суғурта компаниялари активларини диверсификациялашда мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига киритилган (“Uzinsurance”акциядорлик жамиятининг 2022 йил 16 мартдаги 01-07/633-сон маълумотномаси ва “Trust insurance” суғурта компаниясининг 2021 йил 23 ноябрдаги 01/01-220-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида “Uzinsurance”акциядорлик жамиятининг 12,8 мингдан ошиқ суғурта полислари электрон шаклда расмийлаштирилган;
ҳаёт суғуртаси соҳасида фаолият юритаётган суғурта ташкилотларида ҳаёт суғурта фаолият қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғининг белгиланган ставкасини 50 фоизга камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига киритилган (“Uzinsurance”акциядорлик жамиятининг 2022 йил 16 мартдаги 01-07/633-сон маълумотномаси ва “Trust insurance” суғурта компаниясининг 2021 йил 23 ноябрдаги 01/01-220-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида суғурта компанияларида ҳаёт суғурта фаолият қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғининг белгиланган ставкасини 50 фоизга камайтирилган;
зарарсизликнинг норматив чегарасини белгилаш, суғурта полисларини электронлаштириш ва фойда солиғи ставкасини камайтиришнинг cуғурта компаниялари молиясини самарали ташкил этишнинг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (“Uzinsurance”акциядорлик жамиятининг 2022 йил 16 март даги 01-07/633-сон маълумотномаси ва “Trust insurance” суғурта компаниясининг 2021 йил 23 ноябрдаги 01/01-220-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши суғурта хизматлари бозорида фаолият олиб борувчи компанияларнинг молиявий барқарор ривожланиш даражасини аниқлаш, молиявий самарадорликнинг мўтадил даражасидан қандай узоқликда эканлигини билиш ҳамда бунинг ёрдамида компания молиявий ҳолати барқарорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish