Sayt test rejimida ishlamoqda

Исманов Муҳаммадзиё Абдусамат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта ғарамларининг температураларини автоматик равишда назорат қилиб, ўлчаб турувчи “SCADА” тизимини яратиш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2020.4.PhD/T1959.
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Ахмедходжаев Хамит Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Маматов Алишер Зунунович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта ғарамларининг температураларини автоматик равишда назорат қилиб, ўлчаб турувчи “scadа” тизимини яратиш орқали пахта толаси сифатини сақлаб қолишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
ғарамда сақланувчи пахта хомашёсидаги ностационар иссиқлик оқимини тарқалиш жараёнини ифодаловчи математик модел олинган ҳамда ҳарорат ўзгаришининг энг фаол бўлган горизонтал ва вертикал қатлам текисликларидаги нуқтаси математик моделдан фойдаланиб аниқланган;
пахта ғарамларидаги ҳароратни аниқловчи мавжуд усуллардан фарқли бўлган SCADА тизимини яратиш учун дастурланувчи контроллер лойиҳаланган ва топологик микросхемаси аналог рақамли ўзгартиргич, сигналларни фильтрлаш микрочипи ва асосий бошқарув микрочип ва изолация блокидан  фойдаланиб ишлаб чиқилган;  
янги иссиқлик ўлчаш тизимини яратиш учун дастурлаш тизимидан фойдаланиб алгоритм тузилган ва ижрочи қурилмани ишлашини  текшириш учун ПИД ростлаш жараёни орқали моделлаштирилган;
ғарамлардаги пахта ҳароратини аниқлаб мониторинг қилувчи, инсон омили иштирокини камайтириб жараён узлуксизлигини таъминловчи, мехатроник қурилма ёрдамида назорат қилинадиган янги Simp Light SCADА дастури яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Пахта ғарамларининг температурани автоматик равишда назорат қилиб, ўлчаб турувчи “SCADА” тизимини яратиш” бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
пахта ғарамларда вақтинча сақланувчи пахта хомашёсидаги ҳароратни контактли ва контактсиз назорат қилиш, ўлчашни таминловчи автоматик қурилмаси “Наманган пахта текс” МЧЖга қарашли Косонсой пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон Пахта-Тўқимачилик кластерлари уюшмаси” нинг 2021 йил 06 декабрдаги 02/22-355 сонли маълумотномаси). Натижада пахта хомашёсини қизиб кетиш жараёни ўз вақтида аниқлаш ҳисобига толаларни дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаб қолиш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish