Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанова Хуснорахон Фахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электр энергетикаси тармоғидаги корхоналарда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ инвестициялар ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгaлтeрия ҳисoби, иқтисoдий тaҳлил вa aудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.Phd/Iqt1015.
Илмий раҳбар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Акром Аббосович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳотамов Комил Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади электр энергияси тармоғидаги корхоналарда молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартларига мувофиқ инвестициялар ҳисобини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамияти ҳисоб сиёсатига «Таъсир остидаги ташкилотлар ва қўшма корхоналарга киритилган инвестициялар» нормасини киритиш орқали инвестициялар ҳисобини халқаро ҳисоб стандартларига мувофиқлаштириш таклиф этилган;
консолидациялашган молиявий ҳисоботини таҳлилининг дескриптив моделига баланс тизими, ҳисоботга таҳлилий ёзма маълумотларни киритиш орқали активларининг рентабеллиги ва ликвидлилигини 8-10 фоизгача ошириш имконияти аниқланган;
0650 «Таъсир остидаги ташкилотлар», 0660 «Қўшма назорат қилинадиган корхоналарга инвестициялар» ишчи счётларини киритиш орқали ҳисоб сиёсатининг таркибий тузилиши такомиллаштирилган;
қайта баҳолаш захираси, заёмлар, дебиторлик қарзлари, таъсир остидаги ташкилотларга инвестициялар баланс моддалари қўшиш орқали консолидациялашган молиявий ҳисобот таркиби ҳамда инвестициялар ҳисобининг ахборот билан таъминлаш имкониятлари илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Электр энергияси тармоғидаги корхоналарда молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартларига мувофиқ инвестициялар ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамияти ҳисоб сиёсатига «Таъсир остидаги ташкилотлар ва қўшма корхоналарга киритилган инвестициялар» нормасини киритиш орқали инвестициялар ҳисобини халқаро ҳисоб стандартларига мувофиқлаштириш бўйича таклифи «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 24 декабрдаги 32/4664-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти инвестицияларни жалб этиш 5-7 фоизга ошишига эришилган;
консолидациялашган молиявий ҳисоботини таҳлилининг дескриптив моделига баланс тизими, ҳисоботга таҳлилий ёзма маълумотларни киритиш таклифи «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув ҳисобини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 24 декабрдаги 32/4664-сон маълумотномаси). Натижада, «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти инвестицион ресурсларни аниқлаш, корхоналарнинг молиявий аҳволини билиш, шунингдек, корхонанинг молиявий барқарорлиги ва активларининг рентабеллиги таҳлил қилиш натижасида умумий самарадорлик 8-10 фоизга ошишига эришилган;
0650 «Таъсир остидаги ташкилотлар», 0660 «Қўшма назорат қилинадиган корхоналарга инвестициялар» ишчи счётларини киритиш бўйича таклифи «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда ўз аксини топди («Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг
2021 йил 24 декабрдаги 32/4664-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, инвестиция киритган ҳар бир акциядорлик жамияти корхоналарининг юридик жиҳатдан фарқланиши, консолидация периметри аниқ тартиб қоидалар асосида ажратилиши такомиллашган ҳамда консолидациялашган молиявий ҳисоботларнинг тақдим қилиниши натижасида самарадорлик кўрсаткичи 7-8 фоизга ўсишга эришилган;
қайта бахолаш захираси, заёмлар, дебиторлик қарзлари, таъсир остидаги ташкилотларга инвестициялар баланс моддалари қўшиш орқали консолидациялашган молиявий ҳисобот таркиби ҳамда инвестициялар ҳисобининг ахборот имкониятлари такомиллаштириш бўйича таклифи «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган («Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 24 декабрдаги 32/4664-сон маълумотномаси). Натижада, МҲХС ходимларининг иш активлиги сезиларли даражада ўсган ва вақт сарфи камайган, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги, аниқлилиги, тушунарлилиги ва инвестиция жалб этиш барқарорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish