Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджабова Гулчехра Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коморбидликдаги ўпка сурункали обструктив касаллигида иммунологик индикаторларнинг истиқболли аҳамияти», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2331.
Илмий раҳбар: Ганиева Шахзода Шавкатовна, тиббиёт фанлари буйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.07.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Татаурщикова Наталья Станиславовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахманов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот:  Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўпка сурункали обструктив касаллигида иммун яллиғланиш жараёнини коморбид ҳолатга кўра ўрганиш ва истиқболли мезонларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта коморбидликда ўпка сурункали обструктив касаллиги прогнозининг иммунологик кўрсаткичлари аниқланди: оғир ўпка сурункали обструктив касаллигида IL-17A, TNFα ва TGFβ цитокинларининг сезиларли даражада юқори даражаси ва ўпка гипертензиясида IFNγ даражасининг пасайиши асосланган;
TGFβ даражасининг ошиши ўпка сурункали обструктив касаллиги билан оғриган беморларни бронхларида  патологик ўзгаришларни шакллантиришда ушбу цитокиннинг асосий ролини акс эттириши исботланган. IFNγ шунингдек, TGFβ (r=0,54) ва TNFα (r=0,44) ва IL-17А (r=0,32), билан ўртача ижобий ассоциацияга эга бўлиб, бу юқори профибротик ва яллиғланиш реакциясини кўрсатиши асосланган;
ўпка сурункали обструктив касаллигининг кечиш оғирлигини баҳолаш ва беморларни олиб бориш тактикасини танлаш учун УАШ, терапевтлар ва пулмонологлар амалиётига “COPD Optimal” дастури афзаллиги исботланган;
IL17A ошиши ўпка гипертензияси билан коморбидликда кечган ЎСОК индикатори, TGF-β ошиши ўпка фибрози индикатори, TGF-в ва IFNг нинг биргаликда пасайиши ўпка гипертензияси ва ўпка артерияси тромбози индикатори эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
коморбидликдаги ўпка сурункали обструктив касаллигида иммунологик индикаторларнинг истиқболли аҳамияти бўйича тадқиқот асосида:
ўпка сурункали обструктив касаллиги билан оғриган беморлар қонининг иммунологик, функционал ва биокимёвий кўрсаткичларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосид ишлаб чиқилган «Ўпка сурункали обструктив касаллиги бўлган беморларни олиб бориш тактикаси ва касаллик асоратларини олдини олиш дастури» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 февралдаги 8Н-р/118-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома ўпка сурункали обструктив касаллиги асоратларини эрта олдини олиш ва уларни даволаш тактикасини ўз вақтида танлаш учун хизмат қилган;
ўпка сурункали обструктив касаллиги билан оғриган беморларда касалликни асоратларини олдини олиш дастури ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижалари амалий соғлиқни сақлаш соҳасига, жумладан Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказнинг Бухоро филиалида жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 3-мартдаги 8Н-д/118-сон маълумотномаси). Дастурни амалиётга тадбиқ этиш натижасида ташхисни тез аниқлаш, шунингдек, комрбидликда кечадиган ўпка сурункали обструктив касаллиги асоратларини олдини олиш ва стационар даво учун сарфланадиган бюджет харажатларни камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish