Sayt test rejimida ishlamoqda

Умирзоқов Жаъсур Артиқбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Махсус иқтисодий зоналарда инвестицион фаолликни ошириш истиқболлари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2009.
Илмий раҳбар: Каримқулов Жасур Имомбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кузиев Равшан Рамазанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади махсус иқтисодий зоналарда инвестицион фаолликни ошириш истиқболларига қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
махсус иқтисодий зоналарда тадбиркорлик субъектлари учун тариф ва нотариф имтиёзларни қўллашда «тартибга солувчи гильотина» тамойилидан фойдаланиш зарурлиги асосланган;  
ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида тижорат банклари томонидан кредитларни бир ёш тадбиркорлик субъектига бир йўла 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда 7 йил муддатга тақдим этиш таклиф этилган;
давлат инвестиция дастурларида махсус иқтисодий зоналарнинг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришнинг молиявий таъминоти бандини киритиш асосланган;
махсус иқтисодий зоналардаги бўш турган объектларни инвестиция мажбурияти асосида «ноль» харид қийматида реализация қилиш зарурлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Махсус иқтисодий зоналарда инвестицион фаолликни ошириш истиқболлари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:   
махсус иқтисодий зоналарда тадбиркорлик субъектлари учун тариф ва нотариф имтиёзларни қўллашда «тартибга солувчи гильотина» тамойилидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида» фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг
2022 йил 11 майдаги 05-10/1096-сон ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 24 майдаги 06-18-04823-сон маълумотномаси). Натижада, тадбиркорлик субъектлари учун қўлланиладиган тариф ва нотариф имтиёзларни қўллаш механизми такомиллаштирилган;
ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида тижорат банклари томонидан кредитларни бир ёш тадбиркорлик субъектига бир йўла 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда 7 йил муддатга тақдим этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2022 йил 11 майдаги
05-10/1096-сон ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил
24 майдаги 06-18-04823-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар саноат зоналаридаги инвестиция лойиҳалари учун умумий қиймати 899 307 млн. сўм, шундан, амалга оширилган лойиҳалар учун 27 770 млн. сўм, амалга оширилаётган лойиҳалар учун
270 498 млн сўм, истиқболли лойиҳалар учун 601 039 млн. сўм кредит маблағлари ажратилишига эришилган;
давлат инвестиция дастурларида махсус иқтисодий зоналарнинг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришнинг молиявий таъминоти бандини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил
17 февралдаги «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонуни билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2022 йил 11 майдаги 05-10/1096-сон маълумотномаси). Таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда инфратузилма тармоқлари билан таъминлашнинг молиявий таъминотини ривожлантириш орқали махсус иқтисодий зоналар инвестицион фаоллигини оширишга эришилган;
махсус иқтисодий зоналардаги бўш турган объектларни инвестиция мажбурияти асосида «ноль» харид қийматида реализация қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонуни билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2022 йил 11 майдаги
05-10/1096-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, махсус иқтисодий зоналар инвестиция жозибадорлиги ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish