Sayt test rejimida ishlamoqda

Игамбердиев Обиджон Рубдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабларидаги 11-12 ёшли ўқувчиларни футбол билан шуғуллантириш орқали жисмоний тайёргарлигини ошириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1845.
Илмий раҳбар: Нуримов Раҳмонберди Игамбердиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор;
Иш бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, PhD.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Эрдонов Ориф Латипович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Акрамов Жасур Анварович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларидаги 4-5-синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун ёшга оид хусусиятларини инобатга олган ҳолда футбол тўгаракларни ташкил қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
футбол машғулотларида шуғулланувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун асосий жисмоний сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган тайёрлов, ўйин, тўп билан бажариладиган индивидуал ва гуруҳли машқларни таянч мезоциклга киритиш ҳисобига мусобақаларга тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
умумтаълим мактабларида шуғулланувчиларнинг ёшини инобатга олган ҳолда футбол тўгаракларини ташкил қилишга қаратилган вақтинчалик ва доимий машғулот гуруҳларини тартиблаштирувчи тизимни ишлаб чиқиш ҳисобига оммавий спорт билан қамраб олиш имкониятлари кенгайтирилган;
асосий жисмоний сифатларни ривожлантириш мақсадида йиллик машғулот воситалари жисмоний тайёргарликни оширишга йўналтирилган ҳолда, ўртача машқ рукнига тўғри келувчи машқларни стандарт ва ўзгарувчан машқ услубияти бўйича қатъий тартибга солиш ҳисобига жисмоний сифатларни ривожлантириш имкониятлари такомиллаштирилган;
4-5-синф ўқувчилари учун мўлжалланган жисмоний тарбия воситаларини шиддати ва ҳажмини меъёрлаш орқали машғулотларда қўлланиладиган машқлар ритмини белгилаш, такрорлаш сонини жисмоний тайёргарликни ошириш учун мутаносиблигини аниқлаш ва машқлар серияларини оптималлаштириш ҳисобига жисмоний сифатлар ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида   11-12 ёшли ўқувчиларини футбол тўгаракларига қамраб олиш орқали жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
футбол машғулотларда шуғулланувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун асосий жисмоний сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган машқларни машғулотлар таркибига киритиш ҳисобига мусобақаларга тайёрлаш имкониятини кенгайтириш бўйича таклифлар “Футбол назарияси ва услубияти (Умумтаълим мактаблари ва БЎСМ ишларини режалаштириш)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-рақамли буйруғи асосида 106-037 рақамли гувоҳнома). Натижада 4-5-синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлик даражасини 16,8% га яхшиланган;
умумтаълим мактабларида шуғулланувчиларнинг ёшини инобатга олган ҳолда футбол тўгаракларини ташкил қилишга қаратилган машғулот гуруҳларини тартиблаштирувчи тизимни ишлаб чиқиш ҳисобига оммавий спорт билан қамраб олиш имкониятлари кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Футбол назарияси ва услубияти (Умумтаълим мактаблари ва БЎСМ ишларини режалаштириш)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-рақамли буйруғи асосида 106-037 рақамли гувоҳнома). Натижада футбол тўгаракларига қамраб олиш 22,5% га яхшиланган;
асосий жисмоний сифатларни ривожлантириш мақсадида йиллик машғулот воситалари жисмоний тайёргарликни оширишга йўналтирилган ҳолда, ўртача машқ рукнига тўғри келувчи машқларни стандарт ва ўзгарувчан машқ услубияти бўйича қатъий тартибга солиш, жисмоний сифатларни ривожлантириш бўйича олиб борилган машғулотлар такомиллаштирилган ҳолда “Футбол назарияси ва услубияти (Умумтаълим мактаблари ва БЎСМ ишларини режалаштириш)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-рақамли буйруғи асосида 106-037 рақамли гувоҳнома). Натижада 4-5-синф ўқувчиларининг умумий жисмоний тайёргарлик даражаси 18,1% га, махсус жисмоний тайёргарлик даражаси 12,4% га ошган.
4-5-синф ўқувчиларининг футбол тўгаракларида қўлланиладиган жисмоний юкламаларни шиддати ва ҳажмини меъёрлаш орқали машғулотларда қўлланиладиган машқлар ритмини белгилаш, такрорлаш сонини жисмоний тайёргарликни ошириш учун мутаносиблигини аниқлаш ва машқлар серияларини оптималлаштириш ҳисобига жисмоний сифатлар ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Футбол назарияси ва услубияти (Умумтаълим мактаблари ва БЎСМ ишларини режалаштириш)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-рақамли буйруғи асосида 106-037 рақамли гувоҳнома). Натижада футбол тўгаракларида шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланганлик даражасини 4,6% га оширишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish