Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимова Дилором Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта тоғ шароитида юқори малакали боксчи (аёллар)нинг машғулот юкламаларини режалаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1439.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, PhD.33/01.02.2022. Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Халмухамедов Рустам Дехканович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратилла Инноятович, биология фанлари доктори, доцент; Ниязов Абилбай Тулибоевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали боксчи (аёллар)нинг машғулот юкламаларини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори малакали боксчи (аёллар)нинг мусобақа фаолиятига тайёргарлик кўришга қаратилган техник усулларни бажариш жараёнига мураккаб комбинацион ҳужум ҳаракатлари(қарши зарбалар, қарши ҳужум)ни киритиш ҳисобига ҳаракатлар таркиби ва тузилиши такомиллаштирилган;
боксчи (аёллар)нинг ўрта тоғ шароитида (зарбдор мезоциклда) махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун POLAR кўрсаткичларидан фойдаланилган ҳолда рақиб билан, соя билан, шерик билан бажариладиган машқлар темпи ва тикланиш интервали каби юкламаларнинг шиддат зоналари имкониятлари кенгайтирилган;
турли мезоциклларда махсус иш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган машғулот юкламаларини ҳажми ва шиддат кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда меъёрлаш ҳисобига тезлик ҳаракат кўрсаткичлари ва махсус чидамлилик зарба кучи, тезлиги, сони ва такрорий машқ услуби орқали оптималлаштирилган;
боксчи (аёллар)нинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун блокли (тезкор ва зарбдор) мезоциклларда яқинлаштирувчи интервал, ўйин, айланма каби усулларни киритиш ҳисобига мусобақаолди ҳаракатлар арсенали (мажмуаси) кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали боксчи (аёллар)нинг ўрта тоғ шароитида масулиятли мусобақаларга тайёрлашнинг турли мезоциклларда машғулот юкламаларини тақсимлаш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
юқори малакали боксчи (аёллар)нинг мусобақа фаолиятига тайёргарлик кўришга қаратилган техник усулларни бажариш жараёнига мураккаб комбинацион ҳужум ҳаракатлари қарши зарбалар, қарши ҳужумни киритиш ҳисобига ҳаракатлар таркиби ва тузилиши такомиллаштирилган ва Ўзбекистон терма жамоаси боксчи (аёллар)ининг ўқув-йиғин машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги томонидан берилган 03-17-01-509-сон гувоҳномаси). Натижада боксчи (аёллар)нинг функционал, техник-тактик тайёргарлиги даражаси (12%) ортган;
боксчи (аёллар)нинг ўрта тоғ шароитида (зарбдор мезоциклда) махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун POLAR кўрсаткичларидан фойдаланилган холда рақиб билан, соя билан, шерик билан бажариладиган машқлар темпи ва тикланиш интервали каби юкламаларнинг шиддат зоналари имкониятлари кенгайтирилган ва Ўзбекистон терма жамоаси боксчи (аёллар)ининг ўқув машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги томонидан берилган 03-17-01-509-сон гувоҳномаси). Натижада боксчи (аёллар)нинг ўқув-машғулот жараёнининг самарадорлигини ошириш ва уларнинг мусобақа фаолияти натижаларини 18% га яхшилаш имконини берган;
турли мезоциклларда махсус иш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган машғулот юкламаларини ҳажми ва шиддат кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда меъёрлаш ҳисобига тезлик ҳаракат кўрсаткичлари ва махсус чидамлилик (зарба кучи, тезлиги, сони ва такрорий машқ услуби) оптималлаштирилган, боксчи (аёллар)нинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун блокли (тезкор ва зарбдор) мезоциклларда яқинлаштирувчи интервал, ўйин, айланма усулларини киритилиши ҳисобига мусобақаолди ҳаракатлар арсенали (мажмуаси) кенгайтирилганлиги каби таклифлар Ўзбекистон терма жамоаси боксчи (аёллар)ининг ўқув машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 03-17-01-509–сон гувоҳномаси). Натижада лицензион турнирларда олимпиади ва жаҳон чемпионати(2021 йил да олтин, кумуш ва 4 та бронза медал)га йўлланмалар қўлга киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish