Sayt test rejimida ishlamoqda

Улуғов Чоршанби Худайназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минерал ўғитлар меъёрлари фонида суспензия қўллашнинг ғўзани ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиш”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Qx626.
Илмий раҳбар: Иминов Абдували Абдуманнобович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Давронов Қахрамон Анваржонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Исмайилов Жуманазар Исматович, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар эксперментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида ғўзанинг ўсиши ва ривожланишини яхшилаш ҳамда ундан юқори ва сифатли пахта ҳосили олиш мақсадида турли минерал ўғитлар меъёрлари фонида карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензия қўллашнинг мақбул меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида минерал ўғитларнинг N-150, P-105, K-75, N-200, P-140, K-100 ва N-250, P-145, K-125 кг/га меъёрлари фонида ғўзанинг 2-3 чин баргли, шоналаш ва гуллаш даврининг бошларида карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензия билан баргидан озиқлантиришнинг мақбул меъёрлари аниқланган;
ғўзада минерал ўғитларнинг N-150, P-105, K-75, N-200, P-140, K-100 ва N-250, P-175, K-125 кг/га меъёрлари қўлланилган фонларда ўсимликнинг 2-3 чин баргли даврида 5,0-7,0 кг/га, шоналаш даврида 7,0-9,0 кг/га ва гуллаш даврининг бошланишида 9,0-11,0 кг/га меъёрларда карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензия билан баргидан озиқлантирилиши чигитни лаборатория шароитидаги унувчанлигига ижобий таъсир этганлиги тасдиқланган;
минерал ўғитларнинг N-200, P-140, K-100 кг/га меъёри қўлланилган фонда ўсимликнинг 2-3 чин баргли даврида 5,0 кг/га, шоналаш даврида 7,0 кг/га ва гуллаш даврининг бошланишида 9,0 кг/га меъёрда карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензия билан баргидан озиқлантирилиши ҳисобига унинг вилт касаллиги билан зарарланиш даражасини 4,7 % га камайиши аниқланган;
ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши, қуруқ масса тўплаши, барг юзасини шаклланиши, фотосинтез маҳсулдорлиги, пахта ҳосили, тола сифати ва чигитнинг таркибидаги мой миқдорига карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензиянинг ижобий таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўзада турли минерал ўғитлар меъёрлари фонида карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензия қўллашнинг мақбул меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
фермер хўжаликлари учун “Турли минерал ўғитлар меъёрлари фонида карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензияни ғўзада қўллаш бўйича тавсиялар” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 9 январдаги 02/025-65-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома республикада пахта етиштирувчи фермер хўжаликларида ғўзани карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензия орқали баргидан озиқлантиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
типик бўз тупроқлар шароитида турли минерал ўғитлар меъёрлари фонида карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензия билан ғўзанинг 2-3 чин баргли, шоналаш ва гуллаш даврларининг бошланишида қўллаш технологияси Тошкент вилоятининг Бўка тумани ва Оққўрғон туманларининг фермер хўжаликларида жами 353,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 9 январдаги 02/025-65-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг 2-3 чин баргли, шоналаш ва гуллаш даврининг бошланишида карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензия билан баргидан озиқлантирилиши унинг ўсиши ва ривожланишини жадаллаштириш билан биргаликда пахта ҳосилига ижобий таъсир кўрсатиб, 2,1-2,9 ц/га юқори ҳосил олиш имконини берган ва рентабеллик даражаси 8,0-12,7 % га ортган;
карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензияни турли минерал ўғитлар меъёрлари фонида ғўзанинг 2-3 чин баргли, шоналаш ва гуллаш даврларининг бошида қўллаш технологияси Бўка тумани ва Оққўрғон туманларининг фермер хўжаликларида жами 353 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 9 январдаги 02/025-65-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзани парваришлашда минерал ўғитлар меъёрларини ошириб борилиши ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиб, минерал ўғитларнинг N-200, P-140, K-100 ва N-250, P-175, K-125 кг/га меъёрлари қўлланилган фонларда N-150, P-105, K-75 кг/га меъёри қўлланилган фонга нисбатан 3,6-5,3 миқдорида қўшимча пахта ҳосили олишни таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish