Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманов Даулет Азатбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бурун ва ёндош бўшлиқлари касалликларининг пастки нафас йўлларига асоратланишларини эрта ташхислаш ва профилактикаси», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib842.
Илмий раҳбар: Бакиева Шахло Хамидуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Рязанцев Сергей Валентинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Шамсиев Джахангир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги врачлар малакасини ошириш институти (Озарбайжон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касалхонадан ташқари пневмонияли беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини эрта ташхислаш ва даволаш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор касалхонадан ташқари пневмонияли беморларда 3D рентгенография (КНКТ) текширувлари натижасида бурун ёндош бўшлиқлари сурункали яллиғланиш касалликларининг қўшма ҳолда кечиши аниқланган;
касалхонадан ташқари пневмония сурункали кечиши ва қайталанишида асосий этиологик омилларидан бўлиб, сурункали этмоидит ва сфеноидитлар эканлиги асосланган;
илк бор касалхонадан ташқари пневмония ва сурункали риносинуситли беморларда юқори ва пастки нафас йўллари шиллиқ қавати суртмалари қиёсий микробиологик текширувлари ўтказилган ва замонавий антибиотикларга сезгирлиги аниқланган;
илк бор касалхонадан ташқари пневмония ва сурункали риносинуситли беморларда ПЗР текширув усулида бурун бўшлиғи ва бурун-ҳалқум шиллиқ қаватидан олинган суртмаларда streptococcus pneumonia асосий қўзғатувчи эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали риносинуситларнинг пастки нафас йўлларига асоратланишини эрта ташхислашда клиник-лаборатор кўрсаткичларнинг аҳамияти ва даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пастки нафас йўллари касалликларида сурункали ринсинуситларнинг ташхислаш самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Касалхонадан ташқари пневмонияли беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини эрта ташхислаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 апрелдаги 8н-р/307-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада пастки нафас йўллари касалликлари бўлган беморларда сурункали риносинусит касалликни ташхислаш, беморларни  кузатиш орқали беморларнинг хасталик туфайли асоратларини олдини олиш имконини берган;
пастки нафас йўллари касалликларида сурункали ринсинуситларнинг даволаш самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Касалхонадан ташқари пневмонияли беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари яллиғланиш касалликларини даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 апрелдаги 8н-р/306-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома пастки нафас йўллари касалликлари бўлган беморларда сурункали риносинусит касаллигини даволаш самарадорлигини ошириш, касалликни асоратланишини олдини олиш орқали беморларнинг хаёт сифатини ошириш имконини берган;
пастки нафас йўллари касалликларида сурункали риносинуситларни ташхислаш, даволаш ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонаси оторинолорингология бўлими, EraMed шифохонаси, InViVo шифохоналари клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 августдаги 8н-д/271–сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши пастки нафас йўллари касалликларида сурункали риносинусит касаллиги бўлган беморларда даволаш самарадорлигини ошириш, беморларнинг умр кўриш даврийлигини узайтириш, даволаш профилактик ёрдам сифатини ошириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ижобий даволаш самарадорлигини ошириш ва профилактикаси ҳамда шу оркали ушбу хасталикни қайталанишини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish