Sayt test rejimida ishlamoqda

Холбоев Элёржон Бахромжонович
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Трикотаж махсулотлари учун мураккаб тузилишли тўқималарни яратиш” 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва
хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т1848
Илмий раҳбар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Абдурашид, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади трикотаж машиналарининг технологик имкониятларидан келиб чиқиб, трикотаж махсулотлари учун мураккаб тузилишли тўқималарни яратиш ва тадқиқ қилиш, уларнинг қўлланиш кўламини кенгайтириш ва асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибига турли индексли пресс ярим ҳалқалари киритилган янги раппортдаги мураккаб трикотаж тўқима тузилишлари яратилган;
сифат кўрсаткичларини эксперт баҳолаш усулидан фойдаланиб турли индексли пресс трикотаж тўқималарининг энг аҳамиятли кўрсаткичлари аниқланган;
таркибига ҳалқа кўчириш элементлари киритилган янги мураккаб трикотаж тўқималарининг технологик кўрсаткичлари ва физик-механик хусусиятларининг регрессион боғланишлар олинган;
тажриба натижаларини қайта ишлаш натижасида ҳалқа қадами, ҳалқа ипи узунлиги, қалинлик омилларининг ҳажм зичлиги ва узилиш кучига ўзаро боғланишлари аниқланган, таркибига қўшимча элементлар киритилган ҳолда мураккаб трикотаж олиш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Трикотаж машиналарида янги тузилишдаги мураккаб нақшли трикотаж тўқималарини олиш жараёнини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
1 ва 2 индексли пресс трикотаж тўқималарини олиш жараёни “Flatnit Textile” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 25 майдаги № 03/25-1547 сон маълумотномаси). Натижада сифат кўрсаткичларини яхшилаш, хом ашё сарфини 10% гача камайтиришга эришилган ва корхоналарда ички ва ташқи бозорга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкони яратилган;
янги мураккаб нақшли трикотаж тўқималарини олиш жараёни “Flatnit Textile” МЧЖ корхонасига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 25 майдаги № 03/25-1547 сон маълумотномаси). Натижада тўқима тузилишига қўшимча нақш элементларини киритиш ҳисобига мураккаб нақшли трикотаж тўқимасининг сифат кўрсаткичларини, хусусан, мустахкамлик кўрсаткичлари ва деформацион хусусиятларини яхшилашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish