Бекмуродова Гўзал Адҳамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Тижорат банклари рақобатбардошлигини оширишнинг инновацион маркетинг концепциясини такомиллаштириш», 08.00.11– Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.2PhD/Iqt175.
Илмий раҳбар: Рашидов Октам Юнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурод Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мустафоев Зафар Бўриевич, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнингмақсади: Тижорат банклари рақобатбардошлигини оширишнинг инновацион маркетинг концепциясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги банк хизматларини бозорга киритишда «краудсорсинг» инновацион маркетинг услубиётидан фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилган ҳамда илк бор «краудмаркетинг» инновацион маркетинг усули таклиф этилган;
тижорат банклари харажатларини камайтириш ва мижозлар талабларига янада мослашишга қаратилган банк маркетинги бошқарувида АКТдан самарали фойдаланишнинг мантиқий-схематик модели ишлаб чиқилган;
тижорат банкларида стратегик маркетинг бошқаруви тизими блок-схемаси такомиллаштирилган ҳамда стратегик маркетингда замонавий ва инновацион маркетинг технологиялари тизими ва 4С модели таклиф этилган;
банкларнинг бошқарув харажатлари аниқ ҳисобини юритиш ва самарали бошқарув қарорлари қабул қилинишини таъминлаш мақсадида маркетинг тизими харажатлари ҳисобини юритиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банклари рақботбардошлигини оширишнинг инновацион маркетинг концепциясини такомиллаштириш бўйича қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилган:
янги банк хизматларини бозорга киритишда «краудсорсинг» инновацион маркетинг услубиётидан фойдаланиш йўллари ҳамда илк бор «краудмаркетинг» инновацион маркетинг усулини қўллаш таклифи «Ўзбекистон Саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банки ҳамда Акциядорлик тижорат «Алоқабанк» амалиётига жорий этилган (2017 йил 6 декабрдаги 07-1-01-19/15929-сон ва 2017 йил 12 декабрдаги 04-12/5490-сон маълумотномалар). Натижада янги банк хизматларини жорий этиш ва уларни такомиллаштириш, мижоз учун энг қулай ва мақбул хизмат шаклларини таклиф этиш, банкнинг қўшимча фойда ва имиджини ошириш имкони яратилди;
тижорат банклари харажатларини камайтириш ва мижозлар талабларига янада мослашишга қаратилган банк маркетинги бошқарувида АКТдан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган мантиқий-схематик моделини қўллаш таклифи «Ўзбекистон Саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банкида ҳамда Акциядорлик тижорат «Алоқабанк» амалиётига жорий этилган (2017 йил 6 декабрдаги 07-1-01-19/15929-сон ва 2017 йил 12 декабрдаги 04-12/5490-сон маълумотномалар). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши банк фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг турли йўналиш ва даражаларида маркетинг тадбирларини амалга оширишда, банк хизматлари кўрсатишда, шунингдек, банкнинг бошқа функционал фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирди;
тижорат банкларида стратегик маркетинг бошқаруви тизимининг такомиллаштирилган блок-схемаси, замонавий ва инновацион маркетинг технологиялари тизими ва 4С моделидан фойдаланиш таклифи «Ўзбекистон Саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банкида ҳамда Акциядорлик тижорат «Алоқабанк» амалиётига жорий этилган (2017 йил 6 декабрдаги 07-1-01-19/15929-сон ва 2017 йил 12 декабрдаги 04-12/5490-сон маълумотномалар). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши банкларда янги молиявий хизматларни жорий этиш, банк хизматидан фойдаланувчилар сонини ошириш, банк хизматлари сифатини яхшилаш, банкнинг корпоратив мижозлар базасини кенгайтириш имконини берди;
банкларнинг бошқарув харажатлари аниқ ҳисобини юритиш ва самарали бошқарув қарорлари қабул қилинишини таъминлаш мақсадида маркетинг тизими харажатлари ҳисобини юритиш таклифи «Ўзбекистон Саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банкида ҳамда Акциядорлик тижорат «Алоқабанк» амалиётига жорий этилган (2017 йил 6 декабрдаги 07-1-01-19/15929-сон ва 2017 йил 12 декабрдаги 04-12/5490-сон маълумотномалар). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши келгусидаги маркетинг харажатлари самарадорлигини баҳолаш ва тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини берди.