Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаджиметов Беҳзод Бахадировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср охири – XXI аср боши Ўзбекистонда миниатюра рангтасвирини қайта тикланиш жараёни ва ривожланиш масалалари”, 17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/San99.
Илмий раҳбар: Хакимов Акбар Абдуллаевич, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020. San.119.01.   
Расмий оппонентлар: Мадраимов Абдумажид Абдураимович, тарих фанлари доктори, профессор; Рахимова Зухра Ибрагимовна, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мақсади мустақиллик даврида Ўзбекистон миниатюра рангтасвири анъаналарининг ривожланиши, ижодий жараёнлари, мавзулари, композициявий тузилиши, ашёлари, тасвирий ва амалий санъатнинг бошқа турларига таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХIХ аср охирларида саноат қоғози, китоб босиш саноати, литография усулининг кириб келиши ипак қоғози, қоғозгар усталар, муқовасоз, саххоф, ҳаттот, наққош ва миниатюра мусаввирлари каби мутахассисларга бўлган эҳтиёжнинг камайиши, миниатюра санъатининг унутилишига олиб келганлиги, ХХ аср бошларида рассом С.Поччаевнинг ижодий асарларидагина  миниатюра санъати анъаналари сақланиб қолганлиги аниқланган;
ХХ асрнинг 80-йилларида ўзбек рассомларининг тошқоғоз техникасини ўзлаштириши “локли миниатюра” ва миниатюра санъати анъанавий рангдор композицияларини тошқоғоз, мато, тери, ёғоч, сопол, металл каби янги ашёларга ишлаш техникасининг вужудга келишига сабаб бўлганлиги далилланган;  
бино ва иншоотлар интерьерларини миллий мавзуларда безатишга бўлган эҳтиёжнинг пайдо бўлиши мумтоз миниатюра композицияларидаги кичик ҳажм, ёрқин рангларда ишлаш каби хусусиятларнинг замонавий маҳобатли рангтасвир санъатига кўчиши, миниатюрада катта хажм, босиқ ранглар, лефкас, витраж, альсекко, мозаика, сирланган сатҳга ишлаш каби услубларнинг шаклланишига таъсир кўрсатганлиги очиб берилган;
замонавий миниатюра рассомлари ижодида ҳажм, мавзу, ашёларнинг чегараланмаганлиги ўрта аср Шарқ миниатюраларига хос бўлмаган ноанъанавий композицион ечимларнинг вужудга келишига, миниатюрада психологик портрет, монотипия, гризайль техникаси, коллаж усуллари ва анъанавий, фалсафий, маиший, тарихий, наққошлик йўналишларининг пайдо бўлишига олиб келганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср охири - XXI аср боши Ўзбекистонда миниатюра рангтасвирини қайта тикланиш жараёни  ва ривожланиш масалалари бўйича олиган илмий натижалар асосида:
ХIХ аср охирларида саноат қоғози, китоб босиш саноати, литография усулининг кириб келиши ипак қоғози, қоғозгар усталар,  муқовасоз, саххоф, ҳаттот, наққош ва миниатюра мусаввирлари каби мутахассисларга бўлган эҳтиёжнинг камайиши, миниатюра санъатининг унутилишига олиб келганлиги, ХХ аср бошларида рассом С.Поччаевнинг ижодий асарларидагина  миниатюра санъати анъаналари сақланиб қолганлиги бўйича олинган илмий натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарихий савол” кўрсатувининг 2019 йил 3 октябрда эфирга узатилган сони сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телеканалининг 2021 йил  4 июлдаги 40-40/991-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистон миниатюра рангтасвир санъатининг ривожланиш босқичлари, ўтган асрда миниатюра санъатида кузатилган бадиий жараёнларни ёритишга хизмат қилган;
бино ва иншоотлар интерьерларини миллий мавзуларда безатишга бўлган эҳтиёжнинг пайдо бўлиши мумтоз миниатюра композицияларидаги кичик ҳажм, ёрқин рангларда ишлаш каби хусусиятларнинг замонавий маҳобатли рангтасвир санъатига кўчиши, миниатюрада катта хажм, босиқ ранглар, лефкас, витраж, альсекко, мозаика, сирланган сатҳга ишлаш каби услубларнинг шаклланишига таъсир кўрсатганлиги бўйича олинган илмий натижалардан Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 2017-2021 йилларда ёш миниатюра рассомлари асарларининг “Шарқ нафис санъати-ёшлар нигоҳида” анъанавий кўргазмасини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2022 йил 7 февралдаги  CL72143015-сон маълумотномаси). Натижада, кўргазма экспозициясида замонавий миниатюра композицион ечимларидаги ўзгаришлар ва услубларни талқин этишга хизмат қилган;
ХХ асрнинг 80-йилларида ўзбек рассомларининг тошқоғоз техникасини ўзлаштириши “локли миниатюра” ва миниатюра санъати анъанавий рангдор композицияларини тошқоғоз, мато, тери, ёғоч, сопол, металл каби янги ашёларга ишлаш техникасининг вужудга келишига сабаб бўлганлиги бўйича олинган илмий натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарихий савол” кўрсатувининг 2019 йил 3 октябрда эфирга узатилган сони сценарийсиини тайёрлашда кенг фойдаланилган (“Ўзбекистон” телеканалининг 2021 йил 4 июлдаги 40-40/991-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувда локли миниатюра санъати тикланишининг бадиий асослари, композициялар хусусиятлари ва ашёлар техникаси ҳақида янги илмий маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
замонавий миниатюра рассомлари ижодида ҳажм, мавзу, ашёларнинг чегараланмаганлиги ўрта аср Шарқ миниатюраларига хос бўлмаган ноанъанавий композицион ечимларнинг вужудга келишига, миниатюрада психологик портрет, монотипия, гризайль техникаси, коллаж усуллари ва анъанавий, фалсафий, маиший, тарихий, наққошлик йўналишларининг пайдо бўлишига олиб келганлиги бўйича олинган илмий натижалардан Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 2017-2021 йилларда ёш миниатюра рассомлари асарларининг “Шарқ нафис санъати-ёшлар нигоҳида” анъанавий кўргазмасини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2022 йил 7 февралдаги CL72143015-сон маълумотномаси). Илмий натижалар замонаий миниатюра санъатида ноанъанавий композициянинг вужудга келиш сабаблари ва янги пайдо бўлган йўналишларнинг бадиий хусусиятлари кўргазма экспозициясини ёритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish