Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахадиров Умидджан Шакирджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буғдой нав ва тизмаларида ширага чидамлилик генларини ДНК маркерлари ёрдамида аниқлаш», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/В207.
Илмий раҳбар: Тураев Озод, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.B.53.01.
Расмий оппонентлар: Кушанов Фахриддин Неъматович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Джабборов Иброхим Шодмоновични, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикамизда етиштирилаётган ва хориждан интродукция қилинаётган юмшоқ буғдой нав ва тизмалариларида ширага чидамлилик генларини ДНК маркерлар ёрдамида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикамизда етиштирилаётган ва хориждан интродукция қилинган юмшоқ буғдой нав ва тизмалар намуналари ичидан қиёсий морфология усуллари орқали ширага чидамлиликлари аниқланган;
илк бор ДНК маркерлари ёрдамида юмшоқ буғдой нав ва тизмалари ичидан ширага чидамли генотиплар ажратиб олинган;  
ДНК маркерлари ёрдамида юмшоқ буғдой нав ва тизмалари геномида ширага чидамлилик Dn генларининг мавжудлиги аниқланган;
буғдой нав ва тизмаларининг молекуляр филогенетик шажарасини аниқлаш асосида уларнинг ўзаро генетик яқин ёки узоқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Буғдойнинг нав ва тизмаларида ширага чидамлилик генларини ДНК маркерлари ёрдамида аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
буғдойда ширага чидамлилик генларини идентификация қилишда танлаб олинган праймерлар  ICARDA (The International Center for Agricultural Research in the Dry Areas) халқаро марказининг “20-FWW-AWYT”, “23-IWWYT-IR”, “27-FAWWON-IR” кўчатзорлари намуналарини скрининг қилишда фойдаланилган (ICARDA ташкилотининг 12 ноябр 2021 йилдаги 0999-сон маълумотномаси). Натижада, геномида ширага чидамлилик генлари идентификация қилинган донорлар танлаб олиш ва янги навлар яратишда фойдаланиш имконини берган;
чидамлилик генлари аниқланган Термез-10 нави назорат Яксарт, Таня, Крошка ва Гром навлари билан Тошкент вилояти Қибрай тумани “Chinobod  Urazimbetov Agro Fayz” фермер хўжалигида 50 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2021 йил 23 декабрдаги 01/03-3483-сон маълумотномаси). Натижада, Яксарт, Таня, Крошка ва Гром навларида 1-3 балгача шира билан зарарланиш кузатилган, ширага чидамли бўлган Термез-10 навидан 80 центнер ҳосил олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish