Sayt test rejimida ishlamoqda

Гулахмадов Аминджон Абдуджабборовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Моделирование воздействий изменения климата на формирование стока и гидравлического режима реки Вахш” (техника фанлари). 05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор
Чен Щи (Chen Xi),  техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тожикистон Миллий Фанлар Академиясининг Сув муаммолари, гидроэнергетика ва экология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Худайкулов Савет Ишанкулович – техника фанлари доктори, профессор.
Гаппаров Фурқат Ахмадович – техника фанлари доктори, профессор.
Мягков  Сергей  Владимирович – техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Вахш дарёси оқимини шаклланиши ҳамда режимига иқлим ўзгаришини таъсирини башоратлаш бўйича глобал гидрологик моделларни мослаштириш ва гидравлик моделни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оригинал ва такомиллаштирилган Манн-Кендалл, Сеннинг оғма тестларидан фойдаланилган ҳолда Вахш дарёси ҳавзасидаги оқим, ёғингарчилик ва ҳарорат миқдорларини ўзгариши ҳамда тренди ишлаб чиқилган;
Петтитт тести ва икки каррали кумулятив эгри чизиқ усули асосида гидроиқлим қатори динамикасининг параметрлари ишлаб чиқилган;
маълумотлар тўплами комбинацияси асосида Вахш дарёси сув баланси компонентларини баҳолаш мақсадида SWAT гидрологик модели мослаштирилган;
Вахш дарёси ҳавзаси оқими динамикасининг гидрологик модели учун SWAT–CUP дастури асосида сув балансининг кириш компонентларининг кумулятив параметрлари ишлаб чиқилган;
SWAT гидрологик модели ва (GCMs) глобал иқлим моделларини бирлаштириш асосида RCP-4.5 и RCP-8.5 репрезентатив сценариялар учун  дарё оқимининг шаклланиш соҳасида дарё оқими, ёғинлар миқдори, максимал ва минимал  ҳароратнинг прогноз кўрсаткичлари асосланган;
RCP-4.5 и RCP-8.5 репрезентатив сценарияларда глобал иқлим моделларига асосланган кумулятив эгри чизиқ усули асосида Вахш дарёсининг экстремал оқимининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
Буссинеск тенгламаси асосида иқлим ўзгариши шароитида Вахш дарё тизими ҳавзаси сув ресурсларини шаклланишини ифодаловчи гидравлик модель ишлаб чиқилган;
иқлим параметрлари ўзгаришига боғлиқ ҳолда Вахш дарёси оқимининг ўзгарувчанлигининг стохастик модели ишлаб чиқилган. Стохастик моделнинг сонли эксперимент натижалари глобал гидрологик моделлар: GFDL-ESM2M; HadGEM2-ES; IPSL-CM5A-LR; MIROC и NoerESM1-M натижалари билан верификацияланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқлим ўзгаришининг вахш дарёси оқимини шаклланиши ва гидравлик рeжимига таъсирини моделлаштириш асосида:
маълумотлар тўплами комбинацияси асосида Вахш дарёси сув баланси компонентларини баҳолаш мақсадида SWAT гидрологик модели Тожикистон Республикаси энергетика ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги бошқармаси, Хитой Фанлар академияси Шинжон экология ва география институтининг масофадан зондлаш ва географик ахборот тизими бўлими, Тожикистон Миллий Фанлар Академияси, Сув муаммолари, гидроэнергетика ва экология институтининг “Иқлимшунослик, гляциология ва сув ресурсларини моделлаштириш” лабораторияси фаолиятига жорий этилган. (Тожикистон Республикаси энергетика ва сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20-апрелдаги 1-сон маълумотномаси). Натижада Вахш дарёси оқимини шаклланишининг 2099 йилгача  ўртача сув хажми башорат қилиш имкони яратилган.  
Вахш дарёси ҳавзаси оқими динамикасининг гидрологик модели учун SWAT–CUP дастури асосида сув балансининг кириш компонентларининг кумулятив параметрлари Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Гидрометеорология агентлиги фаолиятига жорий этилган. (Тожикистон Республикаси энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги 2022 йил 20-апрелдаги 1-сон маълумотномаси). Натижада иқлим ўзгариши шароитида Вахш дарёси ҳавзаси сув баланси компонентларининг таркибий параметрлари аниқланган.
Вахш дарёси оқимининг прогноз кўрсаткичлари «Нурофар» илмий-тадқиқот лойиҳа институти ҳамда Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги ҳузуридаги “Тожикистон гидротехника ва мелиорация илмий-тадқиқот институти”  фаолиятига жорий этилган (Тожикистон Республикаси энергетика ва сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20-апрелдаги 1-сон маълумотномаси). Натижада Вахш дарёси оқимининг шаклланишининг вақт бўйича ўзгарувчанлиги башоратланган.
SWAT гидрологик модели ва (GCMs) глобал иқлим моделларини бирлаштириш асосида RCP-4.5 и RCP-8.5 репрезентатив сценариялар учун  дарё оқимининг шаклланиш соҳасида дарё оқими, ёғинлар миқдори, максимал ва минимал  ҳароратнинг прогноз кўрсаткичлари Тожикистон Республикаси энергетика ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги бошқармаси, Хитой Фанлар академияси Шинжон экология ва география институтининг масофадан зондлаш ва географик ахборот тизими бўлими, Тожикистон Миллий Фанлар Академияси, Сув муаммолари, гидроэнергетика ва экология институтининг “Иқлимшунослик, гляциология ва сув ресурсларини моделлаштириш” лабораторияси фаолиятига жорий этилган. (Тожикистон Республикаси энергетика ва сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20-апрелдаги 1-сон маълумотномаси). Натижада  иқлим ўзгариши шароитида Вахш дарёси суви оқимининг 2022-2099 йиллардаги даврда  динамикасини прогноз кўрсаткичлари аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish