Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилова Гулрух Саидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали гастритни даволашда MDR-1 гени полиморфизми аҳамияти», 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib949.
Илмий раҳбар: Мавлянов Искандар Рахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc. 04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Тургунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Жадида Ахмеджановна, тиббиёт фанлари доктори, (DSc).
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали гастрит турлари, клиник намоён бўлиши хусусиятларини  ксенобиотиклар транспортери гликопротеин Р (MDR-1) гени С3435Т, G2677Т ва С1236Т полиморфизмлари генотип вариантлари кесимида таҳлил қилиш, ҳамда даво жараёнини фармакоэпидемиологик жиҳатдан баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
cурункали гастритли беморларда MDR-1 гени С1236Т ва С3435Т полиморфизмлари ТТ генотип вариатлари сурункали гастрит касаллиги бўлмаган шахсларга нисбатан 2 ва 1,3 марта камроқ учраганлиги туфайли “протон насоси” ингибиторларини эфлюкси пасайиб, дори воситаларига фармакологик жавоб кучайиши ва ножўя таъсир эҳтимоллиги ошиши аниқланган;
MDR-1 гени полиморфизмлари генотип вариантлари сурункали гастритли беморлар жинсига қараб турлича учраши аниқланиб, MDR-1 гени С3435Т полиморфизми ТТ генотипи СС генотипига нисбатан аёлларда 2 баробардан зиёдроқ, MDR-1 гени G2677Т полиморфизми ТТ генотипи СС генотипига нисбатан эркакларда 1,4 баробардан зиёдроқ учраганлиги туфайли аёл беморларда MDR-1 гени С3435Т полиморфизми бўйича эркак беморларга нисбатан фармакологик жавоб кучайиши ва ножўя таъсир эҳтимоллиги пастлиги, MDR-1 гени G2677Т полиморфизми бўйича юқорироқ эканлиги асосланган;
MDR-1 гени полиморфизмлари генотиплари билан сурункали гастрит типлари, касалликнинг клиник намоён бўлиш белгилари билан боғлиқлик мавжудлиги аниқланиб, ўрганилаётган ген полиморфизмлари мутант генотиплари туфайли касаллик клиник белгилари яққолроқ намоён бўлиши, унинг авжланиши эҳтимоллиги юқори эканлиги, ҳамда H.рylori инвазияси билан кўпроқ биргаликда кечиш ҳолатлари учраши аниқланган;
сурункали гастрили беморларни “протон насоси” ингибиторлари ва микробга қарши препаратлар билан ўтказилган фармакотерапияси натижадорлиги MDR-1 гени полиморфизмлари генотип вариантларини учраши билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, ушбу ген полиморфизмлари мутант аллель сақловчи генотип вариантларида етарли эмаслиги ва асоратлар юқори бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали гастритни даволашда MDR-1 гени полиморфизми аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали гастрит билан оғриган беморларда MDR-1 генининг полиморфизмлари генотипларига кўра сурункали гастритнинг даво чораларини белгилаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Сурункали гастрит билан оғриган беморларда MDR-1 гени полиморфизмининг хусусиятлари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 8н-з/508-сонли маълумотномаси). Олинган натижада сурункали гастритни даволашда MDR-1 гени полиморф маркерларининг даво самарадорлигига таъсирини аниқлаш имконини берган;
H.pylori билан боғлиқ бўлган сурункали гастрит фармакотерапиясининг самарадорлиги ва хавфсизлигида генетик омилнинг роли бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Helicobacter pylori ва сурункали гастрит: фармакогенетика муаммолари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 8н-з/508-сонли маълумотномаси). Олинган натижада сурункали гастрит фармакотерапиясининг хусусиятларини белгилаш ва MDR-1 гени полиморфизмларининг танланган фармакотерапия самарадорлиги ва хавфсизлигидаги аҳамиятини асослаш имконини берган;
сурункали гастрит фармакотерапиясининг хусусиятлари ва унга MDR-1 гени полиморфизмларининг таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, шунингдек, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 апрелдаги 08-10364-сонли маълумотномаси). Олинган натижада сурункали гастритни даволашда фармакотерапия усулларини қўллаш беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish