Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Нигора Рахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда лиипд алмашинувининг бузилиши ва коррекциялаш йўллари» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib861.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Тургунпулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мирвосит Мирвосикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жабборов Озимбой Отахонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касалликлари билан оғриган беморларда липид алмашинуви бузилиши ва уларни дори воситалари билан коррекциялаш усулларини бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СБК билан оғриган беморларни комплекс даволаш негизида розувастатинни қоннинг липид спектрига таъсирини баҳолаш натижасида Фредериксен бўйича IIа-IIб фенотиплари устунлиги билан бўлган липид алмашинувининг бузилиши аниқланган;
розувастатиннинг эндотелиал дисфункцияга ижобий таъсири унинг плейотроп самараси билан боғлиқлиги ҳамда СБК нинг клиник-лаборатор авж олишини секинлаштиришга ва асоратлар хавфини камайтиришга олиб келиши исботланган;
қиёсий жихатдан, розувастатинни қабул қилмаган СБК оғриган беморларда юрак-қон томир касалликлари асоратининг учраш даражаси камайиши, шунингдек, розувастатиннинг буйракларнинг функционал ҳолатини тиклашда нефропротектив таъсири баҳоланган;
СБК билан оғриган беморларда даволаш динамикасида жигарнинг функционал ҳолатини биокимёвий белгиларини бахолаш натижасида розувастатиннинг лабаратор кўрсатгичларини барқарорлаштиришга ижобий таъсири аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали буйрак касаллиги билан oғриган беморларда липид алмашинувининг бузилиши ва коррекциялаш йуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали буйрак касаллиги билан oғриган беморларда липид алмашинувининг бузилиши ва уни даволаш бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Сурункали буйрак касалликларини комплекс даволашда дислипидемияни коррекциялаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 ноябрдаги 8н-з/505-сон маълумотномаси) Ушбу услубий тавсиянома даволаш тактикаси ва давомийлигини оптималлаштириш ҳамда асоратлар ривожланиш учраш даражасини пасайтириш, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
сурункали буйрак касаллиги билан oғриган беморларни даволаш бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Сурункали буйрак касалликлари билан оғриган беморларнинг тасарруфи» номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 ноябрдаги 8н-з/505-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома буйрак дисфункцияси бузилишининг ривожланиши хавфини камайтириш имконини берган;
сурункали буйрак касаллиги билан oғриган беморларда липид алмашинувининг бузилиши ва коррекциялаш йуллари самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳридаги 5-шаҳар клиник касалхонаси, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри тиббий бирлашмаси, Самарқанд тиббиёт институтининг 1-клиникаси ҳамда Бухоро шаҳридаги «Азизмед-Шифо» номли кўп тармоқли хусусий клиникаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 июндаги 8-16332-сон маълумотномаси).  Олинган илмий натижалар СБКларини даволаш самарадорлигини ошириш, даволаш давомийлигини 2,1 ўрин-кунларга қисқартириш, буйрак асоратлари ривожланиш хавфини 32,6% га пасайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish