Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхшиликов Жасур Журабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эконометрика ва статистика” ихтисослиги бўйича “Ҳудудларнинг саноат ишлаб чиқариш салоҳияти ривожланишини эконометрик моделлаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1355.
Илмий раҳбар: Махмудов Носир, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, фанлари доктори, профессор; Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти саноати ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда унинг эконметрик моделлаштириш таъминотини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмига саноат маҳсулотларининг экспортдаги улушининг миқдорий таъсирини эконометрик баҳолаш моделининг такомиллашган варианти ишлаб чиқилган;
ҳудуд саноати салоҳияти ва самарадорлигининг баҳолашнинг ресурс салоҳияти, функционал-салоҳиятли, оптимизацион ва натижавий-мақсадли ёндашувини ҳудудда ишлаб чиқарилган брендлар, тармоқда банд бўлган тадқиқотчилар ҳамда оид лицензия ва патентларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш таклиф қилинган;
саноат ишлаб чиқариш салоҳиятига, жумладан маҳсулотлар экспорти улушининг ортишини эътиборга олган ҳолда Самарқанд вилояти саноат тармоқларини ривожлантиришнинг 2026 йилгача бўлган прогнози параметрлари ишлаб чиқилган;
саноат тармоқлари салоҳиятини оширишга ёндашув тармоқ-ҳудуд имкониятларини уйғунлиги билан бир қаторда саноат ишлаб чиқари корхоналари ва илмий ташкилотлар интеграциясини самарали ташкил этишга устуворлик беришга кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларнинг саноат ишлаб чиқариш салоҳияти ривожланишини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмига саноат маҳсулотларининг экспортдаги улушининг миқдорий таъсирини эконометрик баҳолашнинг ишлаб чиқариш моделининг такомиллашган варианти Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлар саноат салоҳиятини баҳолашнинг услубий асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 16 июндаги 01/1-04-18/2-140-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ҳудудларда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини баҳолашнинг аниқлик даражасини ошириш негизида мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланишга хизмат қилган;
ҳудуд саноати салоҳияти ва самарадорлигини функционал-салоҳиятли, оптимизацион, ресурс салоҳияти ва натижавий-мақсадли ёндашув негизида баҳолашнинг такомиллашган ёндашувидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан саноат статистикаси услубий асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 16 июндаги 01/1-04-18/2-140-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат статистикасига оид таҳлилий жадваллар, бюллетенлар ҳамда пресс-релизларни тайёрлашда кенг қамровли таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
Самарқанд вилоятида саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқлган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси фаолиятида ҳудудий ишлаб чиқариш дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2022 йил 20 июндаги 05/15-1524-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ҳудудда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш бўйича қўшимча имкониятларни амалиётга жалб қилинишига хизмат қилган;
саноат тармоқлари салоҳиятини оширишга ёндашувни такомиллаштиришга оид таклифлар “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан ҳудудий ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2022 йил 20 июндаги 05/15-1524-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар саноат тармоғи салоҳиятини оширишда интеграцион жараёнларни чуқурлаштириш ва қўшилган қиймат занжири самарадорлигини ошириш бўйича имкониятларнинг кенгайтирилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish