Sayt test rejimida ishlamoqda

Халимбетов Азат Байрамбаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дарёларнинг тоғ олди участкаларида комбинациялашган дамбалар конструкциялари ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.06-“Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022/2/PhD/T2748
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Бакиев Машариф Рўзметович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2021. Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор Базаров Дилшод Райимович, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, техника фанлари доктори, профессор Хўжақулов Рустам.                                          
Етакчи ташкилот Тошкент архитектура-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дарёлар тоғ олди участкаларида комбинациялашган дамбалар конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш  усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қирғоқларни самарали ҳимоялаш мақсадида, сув ўтказадиган қисми тетраэдрлардан иборат комбинациялашган дамбанинг конструктив параметрлари ҳамда уни ҳисоблаш усули турбулент струялар назариясини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
комбинациялашган дамба ва оқимнинг ўзаро таъсир механизми, ўзан нишаблиги, сув ўтказадиган қисмнинг нисбий узунлиги, сиқилиш даражасига боғлиқ равишда иккита режим шаклланиши очиб берилган ва улар шартли равишда “тинч” ва “критик” деб белгиланган;
сув ўтказадиган қисми тетраэдрлардан иборат комбинациялашган дамба билан сиқилган оқимнинг ўқи оғиши, сув ўтказадиган қисми ва ўзанни сув ўтказиш сиғимини ҳисоблаш ва лойиҳалаш усуллари тоғ олди дарёлари гидравлик параметрларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
комбинациялашган дамба билан сиқилган оқимнинг планда вертикал сиқилиш ва ёйилиш зоналаридаги гидравлик параметрларини аниқлаш усули сув ўтказиш қисми ортидаги оқим тезлигини, сатҳнинг бўйлама ва кўндаланг нишаблигини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув ўтказадиган қисми тетраэдрлардан иборат комбинациялашган дамба билан бир томонлама сиқилган оқимни ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш асосида:
комбинациялашган дамба конструктив параметрлари такомиллаштирилган,  дамба конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига фойдали моделга талабнома берилган («Қирғоқни ҳимояловчи шпора» № FAP2022 0094.). Натижада тоғ олди дарё қирғоқларини ювилишдан самарали ҳимоя қилиш имкони яратилган;
комбинациялашган дамба сув ўтказадиган қисми ва ўзанни сув ўтказиш қобилиятини ҳисоблаш усули, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи ДУК «СУВЛОЙИХА»да бажарилган “Жанубий Сурхон сув омбори сув ташламаси реконструкцияси” лойиҳасига жорий этилган (Сув хўжалиги Вазирлигининг 2022 йил 04-июндаги SY77337261-сонли маълумотномаси). Натижада тетраэдрлардан фойдаланиш орқали оқим энергиясини сўндиришга эришилган ҳамда сув ташлама туби ва қирғоқларини ювилишдан ҳимоялаш имкони яратилган.
комбинациялашган дамбанинг такомиллаштирилган конструкцияси ва сув ўтказадиган қисми тетраэдрлардан иборат комбинациялашган дамба ортидаги оқимни ёйилишини ҳисоблаш усули МЧЖ “INNOVATIVE-PROEKT”да бажарилган “Қуйичирчиқ туманидаги Қарасув дарёсини чап ва ўнг қиғоқларини мустаҳкамлаш чора тадбирлари” лойиҳасига жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 04-июндаги SY77337261-сонли маълумотномаси). Натижада илмий-тадқиқот ишини жорий этилиши Қарасув дарёси  қирғоғининг ювилишидан ҳимоя қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish