Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидходжаев  Анвар  Гулямовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шаҳарларнинг электр таъминоти тизимлари энергия самарадорлигини ошириш усуллари ва алгоритмлари”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2022.3.DSc/-Т.146.
Илмий маслахатчи: Захидов Ромэн Абдуллаевич, техника фанлари доктори профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги  Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01.
Расмий оппонентлар: Хошимов Фозилжон Абидович, техника фанлари доктори, профессор; Соколов Валерий Константинович, техника фанлари доктори, профессор; Саъдуллаев Насулло Нематович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хисобий (максимал) электр юкламаларини аниқлаш ва шаҳар электр таъминоти тизимларининг энергия самарадорлигини ошириш методологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар электр таъминоти тизимларини лойиҳалашда энергетик ҳаражатларни минималлаш мезони асосида шаҳар истеъмолчиларининг ҳисобий электр юкламаларини аниқлаш методологияси ишлаб чиқилган;
шаҳар электр таъминоти тизимларининг умумий электр юкламаларини ҳисоблаш алгоритм ва дастурлари истеъмолчиларнинг наъмунавий электр юклама графикларини шакллантириш асосида ишлаб чиқилган;
эҳтимолий-статистика усули асосида шаҳарнинг кичик массивлари электр юкламаларини аниқлашда электр энергиясига таъсир этувчи факторларни ҳисобга олган ҳолда математик модел ишлаб чиқилган;
шаҳар электр таъминоти тизими истеъмолчилари электр юкламаларини прогнозлашнинг юқори аниқлигини таъминловчи модел ва алгоритмлари сплайн-функциясининг муқобил даражалари асосида ишлаб чиқилган;
шаҳар электр таъминоти тизими электр энергия самарадорлигини ошириш мезони асосида трансформаторлар қувватини танлаш истеъмолчилар қувватининг оптимал ўзгариш оралиқларини ўрнатиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Шаҳарларнинг электр таъминоти тизимлари энергия самарадорлигини ошириш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электр тармоғининг ҳисобий (максимал) электр юкламасини аниқлаш усулига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (IAP 04216, 28.07.2010 й.). Натижада шаҳар электр таъминоти тизимларини лойиҳалашда электр тармоғининг максимал электр юкламасини ҳисоблаш аниқлигини ошириш имконияти яратилган;
истеъмолчиларнинг наъмунавий электр юкалама графиклари асосида шакллантирилган шаҳар электр таъминоти тизимларининг умумий электр юкламаларини ҳисоблаш алгоритм ва дастурлари “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “O’ZENERGOINJINIRING” АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга жорий қилинган (Энергетика вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги №03-28-1560 сонли маълумотномаси). Натижада шакллантирилган наъмунавий электр юкалама графиклари асосида шаҳар электр таъминоти тизимларини лойиҳалашда қўллаш имконияти яратилган;
шаҳар электр таъминоти тизимининг истеъмолчилари электр юкламаларини прогнозлашнинг юқори аниқлигини таъминловчи модел ва алгоритмлари “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “O’ZENERGOINJINIRING” АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга жорий қилинган (Энергетика вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги №03-28-1560 сонли маълумотномаси). Натижада шаҳар электр тармоқларини лойиҳалаш ва ишлатишда электр юкламаларини юқори аниқликда прогнозлаш имконияти яратилган;
шаҳар электр таъминоти тизимларини лойиҳалашда энергетик ҳаражатларни минималлаш мезони асосида юклама ўсишини ҳисобга олган ҳолда шаҳар истеъмолчиларининг электр юкламаларини аниқлаш усули “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “O’ZENERGOINJINIRING” АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга жорий қилинган (Энергетика вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги №03-28-1560 сонли маълумотномаси). Натижада шаҳар электр тармоқларини лойиҳалаш ва ишлатишда электр юкламаларини ҳисоблаш аниқлигини ошириш ва энергия тежаш тадбирларнинг жорий этилишидан йиллик иқтисодий самарадолик  615 491 000 (олти юз ўн беш миллион тшрт юз тўқсон бир минг) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish