Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахрамова Фарангиз Нуриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали гастродуоденит фонида сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни даволаш самарадорлигини ошириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1726.
Илмий раҳбар: Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.28.12.2017.Tib. 59.01.
Расмий оппонентлар: Лукина Галина Ильхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бошқартистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали гастродуоденит билан касалланган беморларда фотодинамик муолажалардан фойдаланган ҳолда сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни комплекс даволашни қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш ва самарадорлигини баҳолашдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сурункали гастродуоденитда сурункали қайталанувчи афтоз стоматит ривожланиши билан қондаги антистрептолизин кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги, стрептококк инфекциясининг бевосита иштирокини тасдиқлаш билан исботланган;
оғиз бўшлиғидаги афтоз стоматит яраси сурункали инфекция ўчоғига айланиб, ошқозон ичак тизими аъзолари фаолиятининг ёмонлашувига хамда уларда сурункали касалликларнинг кучайишига олиб келиши ўзаро боғлиқлиги исботланган;
фотодинамотерапиясининг билвосита таъсири остида зарарланган тўқималардаги патоген(Strep. mutans, Staph. aureus, candida) микрофлорани нобуд бўлиши ва лейкоцитларнинг камайиши оқибатида оғиз бўшлиғи гигиеник холатини аниқловчи индексларининг меъёрлашуви аниқланган;
илк бор қизил спектрли лазер диод нурлари орқали фотодинамотерапия тизимини оғиз шиллиқ пардасида афта жараёнига патогенетик ижобий таъсир этиши билан оғиз шиллиқ пардасида регенератив-эпителизация жараёнларининг фаоллашуви аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни ташҳислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали гастродуоденит фонида сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни ташҳислашда яллиғланиш маркерларининг ўрни ва аҳамияти” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 8н-р/850-сон маълумотномаси). Услубий тавсиянома сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни ташҳислашда антистрептолизиннинг тутган ўрни ва аҳамиятини асослашга имкон берган.
сурункали гастродуоденити бор беморларда сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни фотодинамотерапия ёрдамида даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни комплекс даволашда фотодинамик муолажа” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 8н-р/849-сон маълумотномаси). Услубий тавсиянома фотодинамик муолажа ёрдамида сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
сурункали такрорланувчи афтоз стоматитни ташҳислаш ва даволашда олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Яккасарой ва Янгиҳаёт туманлари тиббиёт бирлашмалари клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 ноябрдаги 8н-д/387-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши сурункали гастродуаденити бор беморларда кечадиган сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни қисқа муддат ичида даволаш, қайталанишлар сонини камайтириш ва ремисси даврининг узайишига эришишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish