Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Юсупбек Файзуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон думбали қўйларининг маҳсулдорлик ва биологик хусусиятлари”, 06.02.03-Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақамВ2021.1.РhD/Qх726.
Илмий раҳбар: Турганбаев Рузимбай Уразбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, PhD05/12.2019.Qx.75.01.
Расмий оппонентлар: Рўзибоев Нураддин Раҳимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдузоирова Дурдонахон Юнусовна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий думбали жайдари, ҳисори қўйлари ва уларнинг дурагайларининг маҳсулдорлик ва биологик хусусиятларини аниқлаш, қўзи гўштини етиштиришнинг инновацион технологияларини жорий этиш асосида гўшт ва ёғ ишлаб чиқаришни 14-16% га оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон шароитида турли генотипли думбали қўй зотлари ва унинг дурагайларини жадал бўрдоқилаш асосида гўшт-ёғ маҳсулдорлигини ошириш мумкинлиги аниқланган;
думбали қўйлар Қорақалпоғистон шароитига яхши мослашганлиги сабабли уларнинг яшовчанлик хусусиятлари 2,5 ёшдаврида 96,7-100 фоизни ташкил этиши аниқланган;
думбали қўйларга 1,385 озуқа бирлиги бериб бўрдоқиланганда 7 ойлик ёшида тенгқурларига нисбатан нимта вазни жайдари зотида 1,5 кг, ҳисорида 2,1 кг, дурагайда 1,1 кг кўп бўлиши аниқланган;
думбали қўйларнинг Қорақалпоғистон шароитида 7 ойлик ёшига нисбатан 18 ойлик ёшида гўштдорлик хусусиятларининг шаклланганлиги ҳисобига 0,13-0,38 бирликка юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон шароитида думбали қўйларнинг гўшт-ёғ маҳсулдорлик хусусиятларини аниқлаш йўналишида олиб борилган тадқиотлар илмий натижалари асосида:
турли генотипли қўйларни туғилган йилида қўшимча озиқлантириб боқиш ва гўшт учун сўйиш усули Қорақалпоғистон республикаси Хўжайли тумани «Султанов Тохтабай» фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2022 йил 22 апрель №33/01-04-275-сон  маълумотномаси). Натижада 7-ойлик бир бош жайдари зотли қўзилардан 384,9 минг сўм, ҳисори зотлидан 522,3 минг сўм,дурагайлардан 438,6 минг сўм фойда олинган. Рентабеллик даражаси жайдарида 48,7%, ҳисорида 66,2% ва дурагайларда55,9 %-ни ташкил этган;
турли генотипли қўйларни туғилган йилида қўшимча озиқлантириб боқиш ва гўшт учун сўйиш усули Қорақалпоғистон республикаси Шуманай тумани «К.Юсупов» фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2022 йил 22 апрель №33/01-04-275-сон  маълумотномаси). Натижада 7-ойлик бир бош жайдари зотли қўзилардан 384,9 сўм, ҳисори зотлидан 522,3 сўм, дурагайлардан 438,6 сўм фойда олинган. Рентабеллик даражаси жайдарида 48,7%, ҳисорида 66,2% ва дурагайларда 55,9 % ни ташкил этган;
турли генотипли қўйларни туғилган йилида қўшимча озиқлантириб боқиш ва гўшт учун сўйиш усули Қорақалпоғистон республикаси Хўжайли тумани «Дўрмон-Рашид» фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2022 йил 22 апрель №33/01-04-275-сон  маълумотномаси). Натижада 7-ойлик бир бош жайдари зотли қўзилардан 384,9 сўм, ҳисори зотлидан 522,3 сўм, дурагайлардан 438,6 сўм фойда олинган. Рентабеллик даражаси жайдарида 48,7%, ҳисорида 66,2% ва дурагайларда 55,9 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish