Sayt test rejimida ishlamoqda

Намозов Олим Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий иқтисодиёт тармоқларида инвестициялардан фойдаланишнинг молиявий самарадорлигини ошириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt863.
Илмий раҳбар: Расулов Тўлқин Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиёт тармоқларида инвестициялардан фойдаланишнинг молиявий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
потенциал инвесторларнинг таклифи мавжуд бўлганда устав капиталининг амалда шаклланган қисмидан келиб чиқиб, акцияларни оммавий жойлаштириш (IPO) йўли билан 10 фоиз қўшимча улушни сотиш таклиф этилган;
иқтисодиёт тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Технопарк объектларини ташкил қилиш таклиф этилган;
SPO орқали 20 фоиз акция пакетини босқичма-босқич оммавий жойлаштиргандан сўнг, 15,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни киритиш ёки учинчи шахсларга қўшимча акцияларни чиқариш шарти билан салоҳиятли инвесторга сотиш таклиф этилган;
инвестиция лойиҳалари учун халқаро технологиялар трансфертини таъминловчи давлат-хусусий шериклик механизми асосида маҳаллий инвесторларни яратиладиган лойиҳаларда давлат кафолати бериш асосида иштирок этишини таъминлаш таклифи илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Миллий иқтисодиёт тармоқларида инвестициялардан фойдаланишнинг молиявий самарадорлигини ошириш йўллари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
потенциал инвесторларнинг таклифи мавжуд бўлганда устав капиталининг амалда шаклланган қисмидан келиб чиқиб, акцияларни оммавий жойлаштириш (IPO) йўли билан 10 фоиз қўшимча улушни сотиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 4 декабрдаги 03-08-1-12840-сон маълумотномаси). Натижада, инвесторларга сотилиши мумкин бўлган 22 та лойиҳа рўйхати тасдиқланган ва 2020 йилда Ўзбекистонга 160,6 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиш имконияти яратилган;
иқтисодиёт тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Технопарк объектларини ташкил қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 4 декабрдаги 03-08-1-12840-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, янги Технопарк инфратузилмаси барпо этиш ҳамда Технопарк ҳудудига янги жорий этиладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун инвесторларни танлаб олиш имконияти яратилган;
SPO орқали 20 фоиз акция пакетини босқичма-босқич оммавий жойлаштиргандан сўнг, 15,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни киритиш ёки учинчи шахсларга қўшимча акцияларни чиқариш шарти билан салоҳиятли инвесторга сотиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 4 декабрдаги 03-08-1-12840-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича 34 та давлат объектини инвесторга сотиш имконияти яратилган;
инвестиция лойиҳалари учун халқаро технологиялар трансфертини таъминловчи давлат-хусусий шериклик механизми асосида маҳаллий инвесторларни яратиладиган лойиҳаларда давлат кафолати бериш асосида иштирок этишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 4 декабрдаги 03-08-1-12840-сон маълумотномаси). Натижада, инвесторларга сотилиши мумкин бўлган 5 та лойиҳа рўйхати тасдиқланган ва 2020 йилда Ўзбекистонга 534,3 миллион долларлик инвестиция киритилиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish