Sayt test rejimida ishlamoqda

Атанафасов Муҳиддин Раҳмонович
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта ва иккиламчи толалар аралашмасидан олинган ип хоссаларини аниқлаш услубини такомиллаштириш” 05.06.01-“Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/T2690
Илмий раҳбар: Oчилов Тўлқин Ашурович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Муқимов Мирабзал Мираюбович техника фанлари доктори, профессор; Бобожонов Хусан Тохирович техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта ва иккиламчи толалар аралашмасидан олинган ип хоссаларини баҳолаш услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тикувчилик саноатида чиқадиган қийқимлардан самарали фойдаланиш асосида пахта ва иккиламчи толалар аралашмасидан махсус кийимлар учун ишлатиладиган арқоқ иплари ишлаб чиқилган ва физик-механик хоссалари аниқланган;
трикотаж ипларининг емирилишга чидамлилигини аниқлашга асосланган услуб тўқувчилик иплари учун такомиллаштирилган;
пилталаш машинасида назарий ва экспериментал тадқиқотлар асосида пилталарни жойланиш тартиби бўйича маҳсулот нотекислигини камайтириш усули ишлаб чиқилган; 
пахта ва иккиламчи толалар аралашмасидан пневмомеханик йигириш машинасида олинган ипларнинг узилиш кучининг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи регрессион боғланишлар кичик квадаратлар усули ёрдамида ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта ва иккиламчи толалар аралашмасидан пилта ва сифатли ип олиш асосида: 
таклиф этилаётган пахта ва иккиламчи тола аралашмасидан пилталаш машинасида пилта олиш усули бўйича “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тассаруфидаги корхоналарда, шу жумладан, “CHACH TEX” МЧЖ (Тошкент вилояти) корхонасида амалиётга жорий қилинди (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси 2022 йил 7 майдаги 03/25-1371-сон маълумотномаси). Натижада, пахта ва иккиламчи тола аралашмасидан сифатли ип олишда пилтанинг нотекислик кўрсаткичини 50% га камайтириш имконияти яратилган;
таклиф этилаётган пахта ва иккиламчи тола аралашмасидан олинган ипларнинг сифатини аниқлашда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тассаруфидаги корхоналарда, шу жумладан, Бухоро вилоятидаги “Сафира-Самира текстиль” МЧЖ корхонасида жорий қилинди (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси 2022 йил 7 майдаги 03/25-1371-сон маълумотномаси). Натижада, пахта ва иккиламчи тола аралашмасидан олинган ипларнинг сифатини 10% га ошириш имконини яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish