Sayt test rejimida ishlamoqda

Хальфин Гали-Аскар Рустамович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Улоқсиз йўлнинг барқарорлигини ошириш учун оралиқ рельс қотиргичларнинг холатини бахолаш”, 05.08.02 – “Темир йўллар ва йўл ҳўжалиги”; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T2207.
Илмий раҳбар: Лесов Кувандик Сагинович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/30.12.2019.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бондаренко Алексей Алексеевич, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Мухаммад Шералиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: АЖ “Узоғирсаноатлойиҳа” институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: улоқсиз йўлнинг барқарорлигини ошириш учун оралиқ рельс қотиргичларнинг холатини бахолаш услубларини диагностика воситаларини ишлаб чиққан ҳолда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Pandrol Fastclip оралиқ рельс қотиргичлари клеммаларини босиш кучини ҳисобга олиш коэффициенти таклиф этилган ва мувозанатнинг энергетик шартлари асосида улоқсиз йўл барқарорлигини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
поезд ҳаракати тезлигининг ҳақиқий эгри чизиғини эътиборга олган ҳолда харакатланувчи таркибдаги турли ҳажмга эга тормозлаш ўқларини тормозланишида юзага келадиган ишқаланишдан ҳосил бўлувчи қўшимча силжиш кучларини аниқлаш учун математик ифодалар ишлаб чиқилган;
экспериментал маълумотларни ҳисобга олган ҳолда бўйлама кучлар таъсири жараёнида рельс плетларининг бўйлама силжишини қотиргич клеммалари босиш кучи таъсирига боғланишлари аниқланган;
назарий тадқиқотлар ва конструкторлик ишланмалар асосида оралиқ рельс қотиргичларнинг техник ҳолатини баҳолаш учун ДС-F01 ва ДС-F02 диагностика воситалари ишлаб чиқилган;
ДС-F01 ва ДС-F02 диагностика воситаларидан фойдаланган ҳолда, оралиқ рельс қотиргичларнинг техник ҳолатини баҳолаш услублари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Улоқсиз йўлнинг барқарорлигини ошириш учун оралиқ рельс қотиргичларнинг ҳолатини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
Тошкент йўл масофаси (ЙМ-2) да Pandrol Fastclip қотиргичлар клеммаларини босиш кучини ўлчаш учун ДС-F01 ва ДС-F02 диагностика воситалар қўлланилди (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2022 й. 24-мартда берилган 01-890-20-сон маълумотнома). Мазкур жорий этиш ишлари темир йўл маблағларини тежаш, поездларнинг белгиланган тезлик билан ҳаракатланиш вақтида улоқсиз йўлнинг эксплуатация қилиш жараёнида хавфсизликни таъминлаш ва унинг ишончлилигини ошириш учун хизмат қилади. Фақат шикастларнинг битта тури ҳисобга олинганда иқтисодий самара 2,1 баравар оширишга имконини берган;
ДС-F01 ва ДС-F02 диагностика воситалардан фойдаланиб (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2022 й. 24-мартда берилган  01-890-20-сон маълумотнома), Pandrol Fastclip қотиргич узелларининг техник ҳолатини баҳолаш услублари ишлаб чиқилди. Оралиқ рельс қотиргичлари ҳолатини таклиф этилган баҳолаш  услубини қўллашдан эришилган натижалардан чоксиз йўлнинг рельс ўрамларини кўндаланг силжишга погон қаршиликларининг ҳақиқий қийматларини баҳолаш, йўлни бўйламасига қўчишини прогнозлаш, йўл отилиб чиқиш эҳтимолини баҳолаш, клеммаларни рельс товонига босиш кучини оширишга қаратилган ишларни бажариш муддатлари ва ҳажмини режалаш, шунингдек рельс қотиргичлари узеллари ҳолатига қараб поездлар ҳаракат тезлигини камайтириш заруратини асослаб бериш учун фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish