Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Сахиба Шамурзаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Taraxaсum туркуми айрим турларининг биоэкологик хусусиятлари ва улардан фойдаланиш», 03.00.10 - Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/B529.
Илмий раҳбар: Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/27.02.2020.В.01.15.
Расмий оппонентлар: Жабборов Зафаржон Абдукаримович, биология фанлари доктори, профессор; Хожиматов Олимжон Қаххорович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли хил шароитларда ўсадиган T. officinale ва T. kok-saghyz турларининг айрим биоэкологик хусусиятлари ва техноген шароитдаги айрим кимёвий таркибини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Taraxacum officinale ва Taraxacum kok-saghyz турларининг уруғ унувчанлиги ва уларнинг турли тупроқ намуналарида ўсиш ва ривожланиши аниқланган;
T. officinale ва T. kok-saghyz турлари кўчатларидан кўчириб ўтказилган ниҳолларининг морфобиологик хусусиятлари очиб берилган;
илк бор техноген ифлосланган ҳудудлардан йиғилган T. officinale ва T. kok-saghyz турларининг органларида 44 та кимёвий элементлар, 20 та эркин аминокислоталар ҳамда пестицидлар миқдори аниқланган;
T. officinale ва T. kok-saghyz турларда оғир металлар аккумуляцияси жараёнида эдафик омилларнинг таъсири исботланган;
илк бор T. officinale турини атроф-муҳит ифлосланишини аниқлашда биоиндикаторлик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Taraxacum Wigg туркуми айрим турларининг биоэкологик хусусиятлари ва улардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
T. kok-saghyz ўсимлигини Ўзбекистон иқлим шароитига мослаштириш, саноат плантацияларини яратиш, фармацевтика саноатида доривор ўсимлик сифатида фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 30 август 02/026-3605-сон маълумотномаси). Натижада, T. kok-saghyz турини фармацевтика саноатида доривор ўсимликларнинг янги хом-ашё базаси сифатида плантациясини ташкил этиш имконини берган;
T. officinale ва T. kok-saghyz турлари Тошкент Ботаника боғи, Тошкент шаҳар Ҳокимияти ободонлаштириш Бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳит муҳофаза қилишнинг турли ҳудудларида атроф-муҳитнинг ифлосланишини биоиндикаторлик кўрсаткичларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 23 ноябрдаги 03-02/8-1802-сон маълумотномаси). Натижада, T. kok-saghyz турини интродукция қилиш ҳамда T. officinale турини атроф-муҳит ифлосланиши натижасидаги биоиндикатор хусусиятларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish