Sayt test rejimida ishlamoqda

Туркменов Фаррух Нуритдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларни спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида ахлоқий-эстетик тарбиялаш технологиялари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped929. 
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Маҳмудов Мелс Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мелиев Ҳамид Абдуллаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.    
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида ахлоқий-эстетик тарбиялашнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини аниқлаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш юзасидан методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказишда талабаларни ахлоқий-эстетик тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён мазмуни мотивацион-эмоционал, мазмунли, фаолиятли каби босқичларни жисмоний маданиятнинг соғломлаштирувчи, ривожлантирувчи, тарбияловчи компонентлари билан узвийлигини таъминлаш асосида ривожлантирилган; 
“Универсиада”, “Балли, қизлар”, “Балли, йигитлар”, “Алпомиш авлодлари”, “Барчиной издошлари” миллий спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказишда талабаларни ахлоқий-эстетик тарбиялашнинг оммавий, жамоавий, гуруҳий шакллари ва мунозара, драмафон, ишбоп ўйин, кичик гуруҳларда ишлаш, ўз ўрнингни топ, ўйин портфолиоси каби интерактив методларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказишнинг субъективлик, индивидуаллик, идентификация (ўхшашлик), рефлексивлик сингари педагогик тамойиллари билан ахлоқий-эстетик тарбиянинг интенсив алоқадорлигини таъминлаш имкониятлари аниқлаштирилган; 
спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказишда талабаларни ахлоқий-эстетик тарбиялашнинг мақсадга йўналтирилганлиги, эҳтиёжларнинг англанганлиги, ижтимоий вазифаларни бажаришга тайёрлик, онгли интизом, ўз-ўзини тарбиялаш каби ижтимоий-педагогик параметрлари ҳамда ҳамкорлик ва лойиҳавий педагогик технологияларни қўллаш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида талабаларни спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида ахлоқий-эстетик тарбиялаш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ҳамда амалий тавсиялар асосида: 
олий таълим тизимида талабаларни спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида ахлоқий-эстетик тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён мазмунини такомиллаштиришга оид таклифлар “Касбий таълим методларини танлаш ва қўллаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи асосида берилган 356/7-066 рақамли гувоҳномаси). Натижада спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни,  ахлоқий-эстетик тарбиялашнинг механизмлари (ишчанлиги, чидамлилиги, ватанпарварлиги, фидойилиги, толерантлиги, рақибини ҳурмат қилиши, гўзалликни ҳис эта олиши,  фуқаролик позициясининг мустаҳкамлиги) назарий методологик, педагогик-психологик жиҳатдан такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида талабаларни спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида ахлоқий-эстетик тарбиялаш параметрларини кенгайтиришга оид таклифлардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2019-2021 йилларга мўлжалланган AIF 2/20 – “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини таъминлаш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2022 йил 24-майдаги 02/02-89-552-1-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизимида талабаларни спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида ахлоқий-эстетик тарбиялаш технологиялари асосида фан дастурларининг таркиби, мазмуни инновацион педагогик, тизимли, интегратив, рефлексив ёндашувлар ҳамда узвийлик ва узлуксизлик принципига таянган ҳолда такомиллаштирилган;
спорт ва жисмоний тарбиянинг шахсни ахлоқий-эстетик тарбиялашдаги имкониятлари ва олий таълим тизимидаги спортни оммалаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий тавсиялари асосида “Спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш ва ҳакамлик қилиш” ҳамда “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” ўқув модуллари бўйича услубий таъминот ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 8 июлдаги 03-17-02/3756-сон маълумотномаси). Натижада спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш йўллари, имкониятларидан амалиётда фойдаланиш механизмлари илғор халқаро ҳамда маҳаллий тажрибаларни ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
спорт ва жисмоний тарбиянинг шахсни ахлоқий-эстетик тарбиялашдаги имкониятлари ва олий таълим тизимидаги спортни оммалаштириш бўйича илмий тавсиялар ва таклифлардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2017-2021 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2022 йил 10 мартдаги 02-406-403 – сон маълумотномаси). Натижада спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида талаба-ёшларни ахлоқий-эстетик тарбиялашнинг мақсадга йўналтирилганлиги, эҳтиёжларнинг англанганлиги, ижтимоий вазифаларни бажаришга тайёрлик, онгли интизом, ўз-ўзини тарбиялаш каби ижтимоий-педагогик тамойилларини ривожлантиришга эришилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish