Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Нафиса Саидназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3069.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор, Джураев Дустмурод, педагогика фанлари доктори, доцент.   
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёрлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёрлиги уларнинг шахсий ва касбий муҳим сифатларини шакллантириш босқичларини дидактик интеграциялаш ҳамда ташкилий-функционал имкониятларини дивергент ва конвергент тафаккур шаклларига босқичма-босқич адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг педагогик тайёрлик модели педагогик фаолиятнинг тарихий – илмий қадриятлар ҳамда фронтал, индивидуал педагогик топшириқлар интеграциясини барқарор сифат кўрсаткичларига пропорционаллигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг ҳамкорлик фаолияти тарихий, илмий-педагогик қадриятлар ўқув материалларини мантиқий ва диалектик фикр меъёрларига мос ўзлаштиришга йўналтирилган фаолият усулини векторли мақсадга вариатив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг педагогик тайёрлиги мониторинги тарихий, илмий-педагогик қадриятларни плюралистик қарашлар орқали ўзлаштириш, дидактик-аксиологик ёндашувлар механизмларининг рефлексивлигини шахснинг индивидуал эҳтиёжларига векторли йўналтириш асосида аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида талабаларида аксиологик ёндашув асосида педагогик  тайёрлигини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари: 
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёрлиги уларнинг шахсий ва касбий муҳим сифатларини шакллантириш босқичларини классификациялаш ҳамда ташкилий-функционал имкониятларини дивергент ва конвергент тафаккур шаклларига босқичма-босқич адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 декабрдаги 02-07-4271/04-сон далолатномаси). Натижада, илмий-педагогик қарашларини ўргатишнинг   тизимини такомиллашган;  
талабаларнинг педагогик тайёрлик модели педагогик фаолиятнинг тарихий – илмий қадриятлар ҳамда фронтал, индивидуал педагогик топшириқлар интеграциясини барқарор сифат кўрсаткичлари ошиб боришига пропорционаллигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Тарбиявий ишлар методикаси” номли дарслик яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи билан берилган 356/7-083-сон далолатномаси). Натижада, педагогика, тарбиявий ишлар методикаси курслари илмий-педагогик қарашларини ўргатишнинг дидактик тизимини ривожлантиришга доир назарий ва амалий  материаллар билан бойитилган;
талабаларнинг ҳамкорлик фаолияти тарихий, илмий-педагогик қадриятлар ўқув материалларини мантиқий ва диалектик фикр меъёрларига мос ўзлаштиришга йўналтирилган фаолият усулини векторли мақсадга вариатив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар асосида “Тарбиявий ишлар методикаси” номли дарслик яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи билан берилган 356/7-083-сон далолатномаси). Натижада, талабаларнинг илмий-педагогик қарашларини ўргатишнинг дидактик тизимини ривожлантириш механизмлари амалиётда қўллаш самарадорлиги оширилган;  
талабаларнинг педагогик тайёрлиги мониторинги тарихий, илмий-педагогик қадриятларни плюралистик қарашлар орқали ўзлаштириш, дидактик-аксиологик ёндашувлар механизмларининг рефлексивлигини шахснинг индивидуал эҳтиёжларига векторли йўналтириш асосида аниқлашга оид тавсиялар асосида “Тарбиявий ишлар методикаси” номли дарслик яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 8 августдаги 356-сон буйруғи билан берилган 356/7-83-сон далолатномаси). Натижада, талабалар илмий-педагогик қарашларини ўргатишнинг дидактик тизимини фасилитацион таълим жараёнида ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish