Sayt test rejimida ishlamoqda

Комилов Саҳоб Расулжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўқлараро масофаси ўзгарувчан занжирли узатма конструкцияси ва ҳисоблаш усулини ишлаб чиқиш», 05.02.02 – «Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2655.
Илмий раҳбар: Турдалиев Вохиджон Махсудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентлар: Мамахонов Аъзам Абдумажитович, техника фанлари доктори, доцент; Собиров Холхужа Аббозович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқлараро масофаси ўзгарувчан занжирли узатма конструкцияси ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
технологик машиналарнинг узатиш механизмлари учун ишчи органларни технологик жараёнга тез мослашиш имконини берадган, занжирининг таранглиги автоматик таъминланадиган ўқлараро масофаси ўзгарувчан занжирли узатманинг самарали конструкциялари ишлаб чиқилган; 
янги конструкциядаги ўқлараро масофаси ўзгарувчан занжирли узатмаларнинг таркибидаги коромислонинг узунлиги ва бурилиш бурчагининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда ўқлараро масофани аниқлаш имконини берадиган аналитик ифода геометрик жиҳатдан ишлаб чиқилган;
ўқлараро масофаси ўзгарувчан занжирли узатманинг узатишлар сонини аниқлаш имконини берадиган формула коромислонинг узунлиги ва унинг бурилиш бурчагини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
узатиш механизмида ўқлараро масофаси ўзгарувчан занжирли узатмаси бўлган тупроққа ишлов берадиган машинанинг юритгичини механик характеристикаси, технологик қаршилиги, деформацияланувчи бўғинларнинг бикирлик-диссипатив хусусиятларини инобатга олган ҳолда, эркинлик даражаси иккига тенг бўлган машина агрегатининг динамика масаласи ечилган, массаларнинг ҳаракат қонунлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқлараро масофаси ўзгарувчан занжирли узатма конструкцияси ва ҳисоблаш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишчи органлари қўшимча қўзғалувчан технологик машиналарнинг узатиш механизмлари учун занжирли узатманинг техник ечимига Россия Федерациясининг ихтироси учун патент олинган («Цепная передача», №2753367. 13.08.2021 й.). Натижада, тупроққа экиш олдидан ишлов берадиган фрезали ишчи орган узатиш механизмининг конструкциясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
узатиш механизмида ўқлараро масофаси ўзгарувчан занжирли узатмаси бўлган комбинациялашган агрегатни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари ва ҳисоблаш усуллари «BMKB-Agromash» АЖ га жорий этилган («BMKB-Agromash» АЖ нинг 2022 йил 13 январдаги 01-07-сон маълумотномаси). Натижада, тупроққа экиш олдидан ишлов бериш ва майда уруғли сабзавот экинларини экадиган комбинациялашган агрегатни ишлаб чиқиш имкони яратилган;
ўқлараро масофаси ўзгарувчан занжирли узатма комбинациялашган машинанинг узатиш механизмига қўлланилиб, Наманган вилоятининг Поп туманидаги «Арт софт Прогресс» МЧЖ да жорий этилган («Арт софт Прогресс» МЧЖ нинг 2021 йил 04 октябрдаги далолатномаси). Натижада, тупроққа ишлов бериш ва экишдаги эксплуатацион харажатлар 1,3 ва меҳнат сарфини 1,25 мартага камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish