Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳашимова Гулсина Исмойиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий маданиятининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1. PhD/Fа1347.
Илмий раҳбар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Норқулов Сухроб Дусмуратович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Негматов Бобир Маджитович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги  Академияси.                                .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий маданиятининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий маданият турли субъектлардаги ҳарбий фаолият мотивацияси ва регуляциясини таъминловчи меъёрий қадриятлар, маънавий-ахлоқий ва рамзий элементлар мажмуи эканлиги асосланиб, миллий армия ҳарбий маданиятини шаклланишидаги миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, давр руҳи, сиёсий-ижтимоийлашув сингари субъектив ва ҳарбий тизимдаги ўзига хос тартибга асосланганлик, қадриятларнинг устунлиги каби объектив омиллари очиб берилган;   
ҳарбий маданиятнинг расмий, норасмий элементлари, семиотик ва рамзий ўзига хос хусусиятлари ҳамда уруш шароитда ошкора ва тинчлик даврида яширин шаклда намоён бўлиши каби субмаданиятлари асослаб берилган;
миллий армия ҳарбий маданиятининг генезиси ва ҳарбий этоси асосланиб, унинг ўзагини ташкил қилган ҳарбий-сиёсий маданият, буйруқ ва ижро маданияти, ҳарбий-техник ва интизом маданияти, шахсий таркибни муносабат маданияти жамиятдаги мавжуд маданият билан интеграциялашувнинг натижаси эканлиги асосланган;
ҳуқуқий демократик давлат сиёсатига ҳарбий маданиятнинг мос келиши, мамлакатдаги соғлом маънавий муҳит, давлатнинг геостратегик имкониятлари, аҳолининг ҳарбий онг ва фаоллик даражаси ҳамда мамлакатда олиб борилаётган ҳарбий ислоҳотлар Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий маданияти тараққиётининг муҳим омили эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларининг ҳарбий маданиятини таҳлил қилиш асосида:
ҳарбий маданият, турли субъектлардаги ҳарбий фаолият мотивацияси ва регуляциясини таъминловчи меъёрий қадриятлар, маънавий-ахлоқий ва рамзий элементлар мажмуи эканлиги асосланиб, миллий армия ҳарбий маданиятини шаклланишидаги миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, давр руҳи, сиёсий-ижтимоийлашув сингари субъектив ва ҳарбий тизимдаги ўзига хос тартибга асосланганлик, қадриятларнинг устунлиги каби объектив омиллари очиб берилишига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Мудофаа вазирлиги қўшинлари тизимида 2021 йилда ўтказилган «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни» маънавий-маърифий тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 11 мартдаги 5/1/414-сон маълумотномаси). Натижа юқори профессионал, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига, ўз халқига, ҳарбий Қасамёдига садоқатли шахсий таркибни тарбиялашга хизмат қилган;
ҳарбий маданиятнинг расмий, норасмий элементлари, семиотик ва рамзий ўзига хос хусусиятлари ҳамда уруш шароитда ошкора ва тинчлик даврида яширин шаклда намоён бўлиши каби субмаданиятларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти фаолиятида, жумладан, Ўзбекистон МТРКнинг «Yoshlar» телеканалида 2021 йил 6 октябрда, 2022 йил 9 январда намойиш этилган  «Vatanparvar» кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг 2022 йил 7 мартдаги 111-сон маълумотномаси). Натижада миллий армиямизнинг ҳарбий маданияти, унинг келиб чиқиши, ўзига хос хусусиятлари масалаларига оид маълумотлар жамоатчиликка етказилган ва телетомошабинларда Ватанга юксак муҳаббат, Қуролли Кучларимиздан ғурурланиш ва ҳарбий соҳага бўлган ҳурматни янада такомиллашишига хизмат қилган;
миллий армия ҳарбий маданиятининг генезиси ва ҳарбий этоси асосланиб, унинг ўзагини ташкил қилган ҳарбий-сиёсий маданият, буйруқ ва ижро маданияти, ҳарбий-техник ва интизом маданияти, шахсий таркибни муносабат маданияти жамиятдаги мавжуд маданият билан интеграциялашувнинг натижаси эканлиги очиб берилган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгаши фаолиятида, жумладан, ташкилотнинг янги таҳрирдаги Устави XI бобида белгиланган «Ташкилот мамлакатимиз ёшларини ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, Ватан ҳимоясига, унинг миллий хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини таъминлашга доимо шай туришга ҳамда ҳарбий хизматни ўташга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари билан ўрнатилган тартибда ҳамкорлик қилиши ва уларга ҳар томонлама кўмаклашиш» вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг 2021 йил 13 декабрдаги 1/885-сон маълумотномаси) Натижалар ҳарбий хизматчилар ҳамда ёшларни ҳарбий онгини ривожлантиришга, ҳарбийлик касбига ҳурмат ҳиссини шакллантиришга хизмат қилган;
ҳуқуқий демократик давлат сиёсатига ҳарбий маданиятнинг мос келиши, мамлакатдаги соғлом маънавий муҳит, давлатнинг геостратегик имкониятлари, аҳолининг ҳарбий онг ва фаоллик даражаси ҳамда мамлакатда олиб борилаётган ҳарбий ислоҳотлар Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий маданияти тараққиётининг муҳим омили эканлиги далилланган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан 2021 йилда ўтказилган «Қуролли Кучларимизнинг фуқаролик жамиятидаги ўрни ва роли», «Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати» каби маънавий-маърифий тадбирларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2022 йил 3 мартдаги 2586-сон маълумотномаси). Илмий натижалар Ватан тақдири учун масъулиятни ҳис қиладиган ҳарбий хизматчиларни тарбиялашга, уларнинг маънавий-маданий савиясини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish