Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудратова Дилноза Шарифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пренатальные предикторы риска развития внутриутробных аномалий развития плода» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib.1470.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Матёқубова Саломат Алексадровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомила она қорни ичи нуқсонлар ривожланиш хавфини эрта ташхислашда клиник-лаборатор биокимёвий, фетометрик ва скрининг предикторлари асосида башоратлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
PRISCA таҳлилига йўналишни назорат қилиб, эрта скрининг, ижтимоий-биологик ва тиббий хавф омилларининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ҳомиланинг она қорни ичи нуқсонларнинг ривожланиш хавфини пре ва концептуал равишда башорат қилиш учун электрон прогностик матрица ишлаб чиқилган;
перинатал патологияларнинг биокимёвий-лаборатория ва ноинвазив скрининг кўрсаткичлари билан туғма нуқсоннинг учраш частотаси ўртасида узвий боғлиқлиги асосланган;
ҳомиладорликни тўхтатиш ёки узайтириш учун дифференциал ёндашув учун қатор бошқариладиган хавф омилларини олдини олишда ҳомиладор аёлларда эрта ноинвазив ва биокимёвий маркерлар (гипергомоцистеинемия, РАРР-А, АФПнинг ошиши) ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик исботланган;
ҳомиладорликнинг кечишига салбий таъсир кўрсатадиган гомоцистеин микдорининг ошиши ҳомиладор аёлларда оксидловчи стресс, плацентар қон айланиш ва кон томир фаолиятининг бузилиши туфайли хомила она қорни ичи нуқсонларнинг ривожланишининг муҳим омили эканлиги исботланган;
она қорни ичи нуқсонларининг ривожланиш хавфларида инфекцион, гормонал, биокимёвий ва уч каррали скрининг текширувининг боғлиқлик ахамияти аниқланиб, аёлларни оналикка тайёрлаш ва хомиладорликни олиб бориш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомила она қорни ичи нуқсонлар учраш частотаси, эрта ташҳислаш чора тадбирларини оптимизациялаштиришни таҳлил қилиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижаларига кўра:
ҳомила она қорни ичи нуқсонларинининг учраш частотаси, эрта ташҳислаш чора тадбирларига бағишланган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Она корни ичи ҳомила нуқсонлари хавфини пренатал скрининг диагностикасини башорат қилиш усуллари" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш  вазирлигининг 2021 йил 18 сентябрдаги 8н-р/811-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ҳомила она қорни ичи нуқсонларнинг ривожланишида хавф гуруҳига мансуб ҳомиладорларни олиб бориш, юқори хавф омиллари билан боғлиқ ҳомиладорлик асоратларини камайтириш имконини берган;
ҳомила она қорни ичи нуқсонларни эрта предикторлари аниқланиб, гестацион ва предгестацион даво чоралари тўғрисида "Ҳомила она қорни ичи нуқсонлар хавфи остида ташхис қўйиш ва даволаш алгоритмлари" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 8н-р/845 маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ҳомила она қорни ичи  нуқсонлар хавфи остида ташхис қўйиш ва даволашда замонавий усулларни қўллаш орқали ҳаёт сифатини яхшилаш имконини яратган.
олинган илмий натижалар, ҳомиладорларда акушерлик ва перинатал асоратларни олдини олиш ва даволаш тамойилларини клиник ва патогенетик асослаш соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятида, хусусан: Бухоро шаҳридаги 1 -, 4 -, 6 -, 8-сонли оилавий поликлиникаларда, шаҳар туғруқ мажмуаси, Бухоро туман тиббиёт муассасасида (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8н-з/576-сон 12.30.2021-сон маълумотномаси), олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш ҳомила она корни ичи нуқсонлари бор аёлларда хомиладорлик, туғруқни олиб бориш тактикасини ишлаб чиқиш, асоратлар хавфини башорат қилиш, акушерлик ва перинатал асоратларни камайтириш орқали тиббий ёрдам сифатини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish