Sayt test rejimida ishlamoqda

Базарбаева Дилбар Онгарбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Устюрт текислиги тўғриқанотсимон ҳашаротлари (Insecta: Orthopteroidea) экологияси», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/B525.
Илмий раҳбар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Шамуратова Нагима Генжемуратовна, қишлоқ ҳўжалиги фанлари доктори, профессор; Жугинисов Танирберген Исаевич, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Устюрт текислиги тўғриқанотсимон ҳашаротларининг экологиясини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Устюрт текислиги Orthopteroideaларнинг 6 та туркуми, 14 та оила, 57 авлодларига мансуб 60 тур ва 21 та кенжа турлардан иборат фаунаси аниқланган;
илк бор Ўзбекистон фаунаси учун тўғриқанотсимонлар бош туркими вакилларидан Bicolorana Zeuner, 1941 авлоди, Bicolorana bicolor (Philippi, 1830) ва Chorthippus angulatus Serg. Tarbinsky турлари аниқланган;
ҳудуднинг биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш, тўғриқанотсимонлар бош туркими вакилларига мансуб 60 тур ва 21 та кенжа турлардан иборат гуруҳлари инвентаризация қилинган; 
Устюрт текислигининг ландшафтларига  ва экологик омилларига боғлик ҳолда  тўғриқанотсимон ҳашаротларнинг  тарқалиши, тақсимланиши кескин континентал шароитда биоценотик муносабатлар хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Устюрт текислиги тўғриқанотсимон ҳашаротлари (Insecta: Orthopteroidea) экологияси бўйича олинган  илмий натижалар асосида:
Устюрт текислигида аниқланган 6 та йўқолиб кетиш ҳавфи бор ёки камёб тўғриқанотсимон ҳашаротлар турларини Ўзбекистон Қизил китобга киритиш учун тавсия қилинганлиги, тўғриқанотсимонларнинг ҳаёт шаклларини акс эттирувчи 17 та тасниф бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қароқалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 16 апрелдаги 01/18-835-сон маълумотномаси). Натижада, Шимоли-ғарбий Ўзбекистон шароитида табиий ва антропоген ҳудудларида тарқалган ҳимояга муҳтож 11 та тўғриқанотсимон ҳашаротлар популяциялари ҳолатини баҳолаш ва уларни сақлаб қолишда, ҳудудлар бўйлаб тўғриқанотсимонларнинг фенологик спекторларини аниқлаш ва Устюрт платоси тўғриқанотсимонлари юзасидан кадастр маълумотлари ишлаб чиқиш имконини берган;
Устюрт текислиги тўғриқанотсмон тукумига тегишли бўлган 81 тур ва кенжа турларга мансуб 132 нусҳа ҳашаротлар намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 26 августдаги 4/1255-2373-сон маълумотномаси). Натижада, Устюрт текислиги табиий ҳудудлари бўйича тарқалган тўғриқанотсимон ҳашаротлар коллекция намуналари фондини бойитган ва улар популяциялари замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда интерфаол атласлар тайёрлашда ва ҳашаротлар тарқалишини ГАТ харитага тушириш, турлар ареаллари ўзгариш жараёнларини мониторинг қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish