Sayt test rejimida ishlamoqda

Ярманова Юлдуз Буриевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жамоавий муносабатларда мактабгача ёшдаги болаларнинг шахсий сифатларини ривожлантириш”), 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1734.  
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Маматов Нормурод, фалсафа фанлари доктори, профессор; Таджиева Мухаббат Хайдаралиевна, педагогика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамоавий муносабатларда мактабгача ёшдаги болаларнинг шахсий сифатларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болалар ижтимоий-ҳиссий ривожланишининг ҳамдардлик, ҳамкорлик, ўзаро ёрдам каби сифатлари жамоавий муносабатларга боланинг лаёқатига таянган ҳолда биргаликдаги фаолиятни ривожлантириш орқали такомиллаштирилган;
жамоавий муносабатларда мактабгача ёшдаги болалар шахсий сифатларининг ҳамдардлик, толерантлик, коммуникативлик, ҳамкорлик, меҳрибонлик каби мезонлари шахсий сифатларни ривожлантирувчи “Бола ва замон” тарбия дастурини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг ахлоқий индивидуал сифатлари ижтимоий фаолиятнинг бағрикенглик, жамоавийлик, ҳамкорлик каби шакллари билан жамоавий муносабатларнинг ижтимоий-тарихий ва педагогик-психологик каби хусусиятларини интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
жамоавий муносабатларда мактабгача ёшдаги болаларнинг шахсий сифатларини ривожлантириш модели  бола фаолиятини мустақилликка йўналтириш, ижтимоий муносабатларни ҳамкорликда ташкил этиш, таълим-тарбияда болани ишонтириш, бирор-бир фаолиятни самарали дўстона ташкил этиш принципларига устуворлик бериш орқали  такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Жамоавий муносабатларда мактабгача ёшдаги болаларнинг шахсий сифатларини ривожлантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болалар ижтимоий-ҳиссий ривожланишининг ҳамдардлик, ҳамкорлик, ўзаро ёрдам каби сифатлари жамоавий муносабатларга боланинг лаёқатига таянган ҳолда биргаликдаги фаолиятни ривожлантириш орқали такомиллаштирилганига дoир хулосалари “Мактабгача педагогика” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғига асосан 110-163-сoн гувоҳномаси). Натижада мактабгача таълим сифати ва болаларда жамоавий муносабатларнинг самарадорлигини ошириш имконини берган;
жамоавий муносабатларда мактабгача ёшдаги болалар шахсий сифатларининг ҳамдардлик, толерантлик, коммуникативлик, ҳамкорлик, меҳрибонлик каби мезонлари шахсий сифатларни ривожлантирувчи “Бола ва замон” тарбия дастури асосида такомиллаштирилганигa oид хулосаларидaн A1-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мaвзусидaги  лoйиҳaни aмaлгa oширишдa фoйдaлaнилгaн (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 16 мартдаги 55-сон маълумотномаси). Натижада шахсни шакллантириш муаммоси нуқтаи назаридан боланинг таълимдаги қадрият сифатидаги индивидуаллигини янада ривожлантириш имконини берган;
жамоавий муносабатларда мактабгача ёшдаги болаларнинг шахсий сифатларини ривожлантириш модели  бола фаолиятини мустақилликка йўналтириш, ижтимоий муносабатларни ҳамкорликда ташкил этиш, таълим-тарбияда болани ишонтириш, бирор-бир фаолиятни самарали дўстона ташкил этиш принципларига устуворлик бериш орқали  такомиллаштирилганигa тавсиялардан Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида амалиётга жорий этишда фойдаланилган (Мaктaбгaчa тaълим вaзирлигининг 2021 йил 12 апрелдaги 02-02/2-1087-сoн мaълумoтнoмaси). Нaтижaдa мактабгача таълим ташкилотларида педагогларнинг таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга оид билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish