Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаҳрамонова Хумора Қаҳрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талабаларда имитацион моделлар асосида информацион компетентликни такомиллаштириш методикаси (Техник тизимларда ахборот технологиялари фани мисолида) », 13.00.02 – «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика)» (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2857 .
Илмий раҳбар: Бекназарова Саида, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шаҳло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Маматов Дилмурод Нармуродович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.
 Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника ихтисослиги талабаларида имитацион моделлар асосида информацион компетентликни такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ахборот компетентлигини такомиллаштирувчи имитацион моделлар ахборотларни педагогик моделлаштириш асослари тадқиқот концепцияси, илмий фарази ва информацион компетентлик мезонлари орқали аниқлаштирилган;
техника ихтисослиги талабаларида ахборот компетентликни такомиллаштиришда имитацион моделлардан фойдаланиш моделининг шахс, жамият, АКТ воситалари ва касбий таълим компонентлари ахборот-касбий тайёргарлик, машғулотнинг муаммоли тавсифи каби концептуал принциплар асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг информацион-аналитик компетенцияларини такомиллаштириш методикаси имитацион, дидактик, потенциал фойдаланиш йўлларини моделлаштириш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак муҳандисларда ахборот технологияларидан фойдаланишга доир компетентликни ривожлантириш методикаси ўқув жараёнлари (индивидуал ишлаш, натижаларни таққослаш) учун дидактик элементлар (кўргазмалилик, функционаллик) туркумини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.  
 IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда имитацион моделлар асосида информацион компетентликни такомиллаштириш методикаси юзасидан ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар асосида:
техника ихтисослиги талабаларига информацион компетентликни такомилларштириш жараёнида касбий компетенцияларни шакллантириш жараёнини методик таъминоти тузилиши ва хусусиятларининг ўзаро алоқадорлигини акс эттиришга қаратилган ахборот моделига оид тавсиялари “Техник тизимларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи, 356/7-107-сонли гувоҳномаси). Натижада бўлажак техника соҳаси мутахассисларида соҳанинг специфик хусусиятларини инобатга олган ҳолда информатика машғулотларини ташкил этиш имконини берган;
касбий-рефлексив имитациялар асосида бўлажак муҳандисларда ахборот технологияларидан фойдаланишга доир компетентликни ривожлантириш методикаси такомиллаштирилишига доир хулосаларидан И-ХТ-0-19929 рақамли “Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2022 йил 07 январдаги 01-сон маълумотномаси). Натижада имитацион моделларнинг қўлланилувчанлиги ва касбий компетенцияларнинг шаклланганлик даражаларини ошириш имконини берган;
информатика дарсларида ахборот технологияларидан фойдаланишга ўргатиш мақсадида имитацион моделлаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари, тамойиллари, методик хусусиятлари очиб берилишига доир хулосаларидан ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар акдемияси Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 07 январдаги 8/1-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг педагогик фаолиятлари тегишли методик тавсиялар билан бойитиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish