Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухсиева Азиза Шамситдиновнанинг
фан доктори (DSс) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида ижтимоий компетенцияларни ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1 DSc /Ped120 
Илмий маслаҳатчи: Куронов Мухаммад, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Джураев Дусмурод Уралович, педагогика фанлари доктори, доцент, Ярматов Раҳим Бахрамович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети/
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида ижтимоий компетенцияларни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги :
ўқувчиларда ижтимоий компетенциялар ижтимоий-хуқуқий, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-маданий интегратив тузилма, ички ва ташқи ижтимоийлашув жараёнларининг эмпирик даражасини амалий ғоялар таъсирчанлигига ҳамда барқарор тараққиётга мойиллигини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ижтимоий компетенцияларни ривожлантиришнинг педагогик-квалиметрик жиҳатлари шахснинг ҳаётий муаммоларга ечим топиш кўникмаси, таълимий-ҳаётий тажриба ҳамда ижтимоий қадриятларидан фойдаланишга интенсив таъсир кўрсатувчи компонентларига мос адекватлик ва валидликни аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ижтимоий компетенцияларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ижодкорлик, рақамли саводхонлик, жамоавийлик, ижтимоий мажбурият кўникмаларини таркиб топтиришга йўналтирилган таълим траекториясини лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ижтимоий компетенцияларни ривожлантириш модели стартегик ташхислаш, ота-оналар билан ишлашда индивидуал-психологик, ташкилий педагогик шарт-шароитларнинг имкониятларини индивидуал таълим продуктивлик даражасига барқарор мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ижтимоий компетенцияларни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ахлоқий танлов, коуч технологиялари, психо-физиологик, антропологик, аутопсихологик хусусиятларига мувофиқ ситуатив таълим идентивлигини акмеологик фаолликга уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот давомида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида ижтимоий компетенцияларни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар:
ўқувчиларда ижтимоий компетенциялар ижтимоий-хуқуқий, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-маданий интегратив тузилма, ички ва ташқи ижтимоийлашув жараёнларининг эмпирик даражасини амалий ғоялар таъсирчанлигига ҳамда барқарор тараққиётга мойиллигини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 30 мартдаги 02-07-852/04 рақамли далолатномаси). Натижада, ўқувчиларда ривожлантирилиши лозим бўлган ижтимоий компетенцияларни тизимли лойиҳалаш имконияти яратилган;
ўқувчиларда ижтимоий компетенцияларни ривожлантиришнинг педагогик-квалиметрик жиҳатлари шахснинг ҳаётий муаммоларга ечим топиш кўникмаси, таълимий-ҳаётий тажриба ҳамда ижтимоий қадриятларидан фойдаланишга интенсив таъсир кўрсатувчи компонентларига мос адекватлик ва валидликни аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 30 мартдаги 02-07-852/04 рақамли далолатномаси). Натижада, бўлажак педагог-психологларни коуч-тренерликка тайёрлаш жараёни самарадорлиги ошган;
ўқувчиларда ижтимоий компетенцияларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ижодкорлик, рақамли саводхонлик, жамоавийлик, ижтимоий мажбурият кўникмаларини таркиб топтиришга йўналтирилган алгоритмик босқичлар таълим траекториясини лойиҳалаш асосида такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 30 мартдаги 02-07-852/04 рақамли далолатномаси). Натижада, “Тарбия” фанини ўқитишга қўйиладиган дидактик ва методик талабларни такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларда ижтимоий компетенцияларни ривожлантириш модели стартегик ташхислаш, ота-оналар билан ишлашда индивидуал-психологик, ташкилий педагогик шарт-шароитларнинг имкониятларини индивидуал таълим продуктивлик даражасига барқарор мослаштириш асосида такомиллаштириш бўйича олинган маълумотлар “Тарбия” фани бўйича малака талабаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 23 июндаги 01/11-03/03-860-сон маълумотномаси). (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 30 мартдаги 02-07-852/04 рақамли далолатномаси) Натижада, ўқувчиларда ижтимоий компетенцияларнинг шаклланганлигини баҳолаш жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ўқувчиларда ижтимоий компетенцияларни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ахлоқий танлов, коуч технологиялари, психо-физиологик, антропологик, аутопсихологик хусусиятларига мувофиқ ситуатив таълим идентивлигини акмеологик фаолликга уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш юзасидан таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 30 мартдаги 02-07-852/04 рақамли далолатномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида ижтимоий компетенцияларини ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish