Sayt test rejimida ishlamoqda

Умиров Абдиғаппор Тўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сояни йиғиштириш учун ғалла комбайнини мослаштириш ва параметрларини асослаш, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/T1356     
Илмий раҳбар: Астанақулов Комил Дуллиевич, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.T.111.02 
Расмий оппонентлар: Худаяров Бердирасул Мирзаевич, техника фанлари доктори, профессор; Эшдавлатов Эшпўлат Узоқович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғалла комбайнини сояни йиғиштириб олиш учун мослаштириш ҳамда уни ишчи қисмларининг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сояни ўришда жатканинг ўриш баландлиги поядаги дуккакларнинг минимал жойлашиш баландлигидан, комбайн иш тезлиги эса пояларни эгилмасдан ўрилишини таъминлаш шартидан келиб чиқиб аниқланган;
комбайн мотовиласи айланишлар сони соя дуккакларининг поя билан боғланиш кучини ҳисобга олган ҳолда мотовила планкаларининг зарбали таъсирида поядаги дуккакларининг узилиб тушмаслигига эришиш бўйича асосланган;
сояни йиғиштириш учун ғалла комбайни дон тозалаш қисмига ҳаво оқими таъсирида учувчанлиги дондан паст бўлган йирик поя бўлакларини тутиб қолиб, ташқарига чиқариб юборишни таъминлайдиган поя туткич бармоқларга эга жалюзали ғалвир ишлаб чиқилган;
поя туткич бармоқларга эга жалюзали ғалвир параметрлари технологик иш жараёнида ғалвир устига келиб тушган соя донларининг жалюзалар бўйлаб комбайн дон тозалаш қисми ичкарисига, поя бўлакларининг эса поя туткич бармоқлар ёрдамида тутиб қолиниб, ташқарига ҳаракатланишини таъминлаш асосида аниқланган.           
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сояни йиғиштириш учун ғалла комбайнини мослаштириш ҳамда уни ишчи қисмларининг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
соя йиғиштириш учун мослаштирилган ғалла комбайни Сурхондарё  вилояти Термиз тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 мартдаги 02/23-04/1666-сон маълумотномаси). Натижада республиканинг жанубий ҳудудида сояни белгиланган талаблар даражасида йиғиштириб олиш имкони яратилган;
сояни йиғиштириш учун такомиллаштирилган ғалвир билан жиҳозланган ғалла комбайни Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Агробиохолдинг” МЧЖ агрокластерида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 мартдаги 02/23-04/1666-сон маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган ғалвирга эга ғалла комбайнида дон тозалигини 1,8-2,6 фоизга ошириш ва нобудгарчилигини 1,5 фоизгача камайтириш имконини берган;
ғалла комбайни ишчи қисмларини соя йиғиштириш учун мослаштириш бўйича лойиҳа конструкторлик ҳужжатлари (техник топшириқ ва чизмалар) «BMKB-Аgromash» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 мартдаги 02/23-04/1666-сон маълумотномаси). Натижада ғалла комбайни дон тозалаш қисмини соя йиғиштиришга мослаштириш учун поя туткич бармоқли ғалвирларни ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish