Sayt test rejimida ishlamoqda

Одилова Ситора Сайфитдин қизининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мева шарбатлари брендини шакллантиришнинг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш”, 08.00.11 - “Маркетинг” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Iqt1173.
Илмий раҳбар: Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Акрамов Тоҳир Абурахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шарифходжаев Усмон Улфатович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мева шарбатлари брендини шакллантиришнинг маркетинг стратегияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Сочная Дoлина» миллий бренди маҳсулотлар нархини шакллантиришда эътиборга олиниши зарур бўлган истеъмолчилар таъсирчанлиги ва мойиллигининг pi=+10;20;30;40% → rc =-19,6;28,2;34;45,2% даражадаги «фаол таъсир диапазони»ни аниқлаш асосида мева шарбат маҳсулотлари нарх сиёсатини такомиллаштириш таклифи асосланган;
миллий бозорда мева шарбатлари брендлари учун истеъмолчилар таъсирчанлиги ва мойиллигининг ўрта ва узоқ муддатли тенденциялари асосида чакана савдо айланмасининг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
миллий бозорда мева шарбатлари брендларини шакллантиришнинг турли босқичлари бўйича истеъмолчилар доираси торайиб боришининг ўртача даражаси (CRL=86,4%)да маркетинг коммуникация харажатларини истеъмолчиларни йўқотиш нисбатан юқори бўлган харид (lcp=56,8%) ва такрорий харид (lcrp=13,6%) босқичларига мутаносиб тарзда табақалаштириш орқали тежаш асосланган; 
мева шарбатлари бозори болалар сегменти талабларига мослашишнинг сотув ҳажмига аҳамиятли таъсири (k=1,18–1,2)га кўра «Сочная Долина» ҳамда «Tip-Top» шарбатларининг турли ёшдаги болалар гуруҳларига мўлжалланган қадоқлаш харажатларини пасайтирувчи, истеъмол учун қулай, тежамкор ҳажми ва шакллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мева шарбатлари брендини шакллантиришнинг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Сочная Дoлина» миллий бренди маҳсулотлар нархини шакллантиришда эътиборга олиниши зарур бўлган истеъмолчилар таъсирчанлиги ва мойиллигининг pi=+10;20;30;40% → rc =-19,6;28,2;34;45,2% даражадаги “фаол таъсир диапазони”ни аниқлаш асосида мева шарбат маҳсулотлари нарх сиёсатини такомиллаштириш таклифидан «Natural Juice» МЧЖ томонидан компаниянинг 2020 йилга мўлжалланган “Маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ҳажмини ошириш ва маркетинг дастури”ни шакллантиришда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 05/032-4657-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида «Natural Juice» МЧЖнинг «Сочная Долина» бренди  доимий истеъмолчилари 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 3,9 фоизга ошган;
миллий бозорда мева шарбатлари брендлари учун истеъмолчилар таъсирчанлиги ва мойиллигининг ўрта ва узоқ муддатли тенденциялари асосида ишлаб чиқилган чакана савдо айланмасининг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичларидан «Marvel juice» МЧЖ фаолиятининг истиқбол учун “Маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ҳажмини ошириш ва маркетинг дастури”ни  шакллантиришда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 05/032-4657-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида «Marvel juice» МЧЖнинг  2025 йилгача бўлган маркетинг дастури қабул қилинган;
миллий бозорда мева шарбатлари брендларини шакллантиришнинг турли босқичлари бўйича истеъмолчилар доираси торайиб боришининг ўртача даражаси (CRL=86,4%)да маркетинг коммуникация харажатларини истеъмолчиларни йўқотиш нисбатан юқори бўлган харид (lcp=56,8%) ва такрорий харид (lcrp=13,6%) босқичларига мутаносиб тарзда табақалаштириш орқали тежаш таклифидан «Natural Juice» ва «Marvel juice» МЧЖ томонидан компаниянинг 2020 йилга мўлжалланган “Маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ҳажмини ошириш ва маркетинг дастури”ни шакллантиришда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 05/032-4657-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Natural Juice» МЧЖнинг «Сочная Долина» брендига содиқ истеъмолчилар сонини 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 14 фоизга, такрорий харид қилувчи истеъмолчиларни 17 фоиздан 25 фоизга оширишга эришилган. Натижада корхонанинг бренд қиймати 1,9 фоизга ҳамда «Marvel juice» МЧЖнинг «Tip-Top» брендига содиқ истеъмолчилар сонини 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 67 фоизга, такрорий харид қилувчи истеъмолчиларни 19 фоиздан 24,6 фоизга оширишга эришилган; 
мева шарбатлари бозори болалар сегменти талабларига мослашишнинг сотув ҳажмига аҳамиятли таъсири (k=1,18–1,2)га кўра «Сочная Долина» ҳамда «Tip-Top» шарбатларининг турли ёшдаги болалар гуруҳларига мўлжалланган қадоқлаш харажатларини пасайтирувчи, истеъмол учун қулай, тежамкор ҳажми ва шаклларидан фойдаланиш таклифидан «Natural Juice» МЧЖ томонидан компаниянинг 2020 йилга мўлжалланган “Маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ҳажмини ошириш ва маркетинг дастури”ни шакллантиришда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 05/032-4657-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида «Natural Juice» ва «Marvel juice» МЧЖнинг болалар сегментидаги савдо ҳажми 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 19 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish