Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Шоира Адхамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда атопик дерматитнинг бронхиал астма билан биргаликда  кечишининг клиник - иммунологик хусусиятлари ва даволаш усулларини оптималлаштириш», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1376.
Илмий раҳбар: Миррахимова Мактуба Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Рустамов Мардонқул Рустамович - тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гомель тиббиёт университети (Беларус Респу́бликаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади атопик дерматитни бронхиал астма билан коморбид кечишида клиник иммуннологик хусусиятларини ўрганиш ва даволашни оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда атопик дерматитни бронхиал астма билан коморбид кечишининг ривожланишида  тиббий-биологик омиллар (наслий мойиллик, ўтказган ёндош касалликлар) ва ижтимоий омиллар (оиладаги нохуш муҳит, оилавий шароитнинг оғирлиги) асосий сабаблардан эканлиги аниқланган;
болаларда атопик дерматитни бронхиал астма билан коморбид кечишини, асоратларини башорат қилишни ва тез кечар аллергик реакцияларни бошланғич даврларини аниқлашда пешобдаги лейкотриенлар (C4/D4/E4) прогностик маркер эканлиги исботланган;
атопик дерматитни бронхиал астма билан коморбид кечишида  SCORAD индекси (атопик дерматитни оғирлик даражасини белгиловчи), пешобдаги цистеинил лейкотриенлар (C4/D4/E4) ва қон зардобидаги маҳсус IgE миқдори орасида тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган;
атопик дерматитни бронхиал астма билан коморбид кечиши кузатилган болаларда  анъанавий даволаш схемасига қўшимча антилейкотриен терапияни қўллаш орқали даволаш-профилактика чора тадбирлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Атопик дерматитни бронхиал астма билан коморбид кечишининг клиник кўринишларини аниқлаш, ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
болаларда атопик дерматитни бронхиал астма билан коморбид кечишида, даволаш усулларини оптималлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда бронхиал астма билан атопик дерматитнинг биргаликда кечишида қўлланадиган даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил  22 декабрдаги 8н-р/639-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бронхиал астма билан атопик дерматитни коморбид кечишида иммунитетдаги бузилишларни эрта аниқлаш, касалликни ўз вақтида даволашнинг оптимал усулларини танлаш ва қайталаниш даражасини камайтириш имконини берган;
болаларда атопик дерматитни бронхиал астма билан коморбид кечишини эрта ташхислаш ва олдиндан башорат қилиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда атопик дерматит» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 6 мартдаги 8н-р/82-сон  маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома атопик дерматитга чалинган болаларда иммунитетнинг махсус омиллари фаолияти ва пешобдаги лейкотриенлар миқдоридаги ўзгаришларни эрта аниқлаш, ўз вақтида даволаш усулини қўллаш орқали касаллик ривожланиши ва келиб чиқадиган асоратларини олдини олиш имконини берган; 
атопик дерматитни бронхиал астма билан коморбид кечиши аниқланган болаларда ташхислаш ва янги такомиллаштирилган даволаш услубини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ва Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 38 - оилавий поликлиника клиник амалиётларига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 декабрдаги 08-09/20615-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши атопик дерматитни бронхиал астма билан коморбид кечиши аниқланган болаларда ташхислаш ва янги такомиллаштирилган даволаш услубини қўллаш орқали болаларда касалликни қайталаниш даражасини камайтиришга, касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хамда  стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish