Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожиев Рустам Мухаммаджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шарбат ишлаб чиқариш иккиламчи хомашёсидан қандли консерва маҳсулоти тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т2269.
Илмий раҳбар: Атаханов Шухратжон Нуриддинович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Чориев Абдусаттор Жўраевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сабзи ва олма шарбатлари ишлаб чиқаришдаги иккиламчи хомашёлардан қандли консерва маҳсулоти тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шарбати олинган олма ва сабзи  иккиламчи хом ашёсидан қандли консерва маҳсулоти (повидло) тайёрлашнинг илмий асосланган рецептлари ишлаб чиқилган ва узлуксиз, механизациялашган технологик тизимнинг мақбул параметрлари аниқланган;
олма ва сабзи шарбатлари олинган иккиламчи хом ашёга NaCl эритмаси билан ишлов беришда полифенол ва каротиноидларнинг ўзгариши исботланиб, қандли консерва маҳсулотининг органолептик, физик-кимёвий, микробиологик, структуравий-механик ва реологик хоссалари аниқланган;
турли озуқавий қўшимчалардан фойдаланилганда маҳсулот таркибидаги полифенол моддалар миқдори, диффузион масса алмашинишнинг вақт давомийлиги ва эритма концентрациясига боғлиқлиги асосланган;  
олма шарбати иккиламчи хом ашёсини майдалаш жараёнининг полифенол моддаларига таъсири кучли бўлишига қарамасдан, 3% ли NaCl эритмаси билан 4-5 мин. ишлов берилиши полифенол комплексини барқарорлаштириши, 5% ли NaCl эритмаси билан 7-8 мин. ишлов берилишидан сабзи шарбати иккиламчи хом ашёсининг каротиноид комплексининг стаблизатори эканлиги асосланган;
олма ва сабзи шарбатлари олинган иккиламчи хом ашёдан повидло тайёрлашнинг такомиллаштирилган технологияси яратилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шарбат ишлаб чиқариш иккиламчи хом ашёсидан қандли консерва маҳсулоти тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
таркибида қанд сақловчи консерва маҳсулоти ишлаб чиқариш технологияси «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истеқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2021 йил 13 декабрдаги 13-124/12-21-сон маълумотномаси). Натижада, шарбат ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган иккиламчи хомашёдан озиқавий ва биологик қиммати юқори консерва маҳсулотлари ассортиментини ошириш имконини беради;
шарбат ишлаб чиқариш иккиламчи яримфабрикатидан павидло тайёрлаш технологияси «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истеқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2021 йил 13 декабрдаги 13-124/12-21-сон маълумотномаси). Натижада, шарбати олинган олма ва сабзи  иккиламчи хом ашёсидан қандли консерва маҳсулоти повидло тайёрлаш ва истеъмол бозорига етказиб бериш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish