Sayt test rejimida ishlamoqda

Камбарова Дилфузахон Мирзакаримовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессионал таълимда ўрта тиббий ходимларни амалий компетентлигини шакллантиришда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш методикаси”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2641.
Илмий раҳбар: Каримова Нозима Нурмухамадовна, педагогика фанлари бўйича  фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновaциялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти,  DSс.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Салиходжаева Рихси Камиловна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертaция йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрта тиббий ходимларни амалий компетентлигини шакллантиришда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўрта тиббий ходимларнинг амалий компетентлиги таркибий тузилмаси касбий, умумий компетенциялар  ҳамда малакаларни реал иш ўрнида қўллаш хусусиятлари (квази профессионал муҳитда тиббий манипуляцияларни бажара олиш)нинг ўзаро боғлиқлигига асосланиб оптималлаштирилган;
умумкасбий ва махсус фанларининг симуляцион таълимга асосланган машғулотлари (визуал, тактил, реактив, автоматлаштирилган, аппаратли, интерактив, интегратив) асосида ўқувчиларнинг касбий вазифаларни бажариш интенсивлиги визуаллик, кўргазмалилик тамойиллари асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда амалий компетентликни ривожлантиришда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш методикаси виртуал, имитацион воситалар, симуляцион таълим технологиялари ва дидактик воситалари ҳамда таълим жараёнига телемедицинани киритиш  асосида такомиллаштирилган;
беморларга ёрдам кўрсатиш олдидаги психологик тўсиқни енгиб ўтиш, критик ва шошилинч ҳолатларда кўрсатиладиган тадбирлар алгоритмини ташкил этиш қаратилган “имитацион ўйинлар”, “критик вазиятларни ҳал этиш методлари”,  “муаммоли вазиятли видеороликларни намойиш этиш” каби таълим методлари ва воситаларини умумкасбий ва махсус фанларини ўқитишда қўллаш орқали тиббий таълимнинг такомиллаштирилган ўқув-методик таъминоти ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта тиббий ходимларни амалий компетентлигини шакллантиришда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш бўйича амалга оширилган назарий ва амалий тадқиқотлар асосида: 
бўлажак ўрта тиббий ходимларнинг амалий компетентлиги таркибий тузилмаси, касбий, умумий компетенциялар  ҳамда малакаларни реал иш ўрнида қўллаш хусусиятлари яъни квази профессионал муҳитда тиббий манипуляцияларни бажара олиш кўникмаларини шакллантиришга оид таклифлари “Ҳамширалик иши ва беморни умумий парвариш қилиш” бўйича амалий кўникмалар ва алгоритмлар тўплами” ҳамда “Амалий компетенцияларни шакллантириш” ўқув-услубий таъминоти мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 5/12-4/2-73-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ва ўқув-услубий таъминотдан тиббий фанларни ўқитишда фойдаланилган;
ўқувчиларни мустақил ва амалий фаолиятга йўналтириш, танқидий фикрлаш,  тўғри қарор қабул қилишга, ўзига хос касбий қобилиятлари ва сифатларини ривожлантириш имконини берувчи симуляцион мултимедиали электрон ресурсларни яратишга доир таклиф ва тавсиялар асосида тиббиёт йўналишидаги коллежлар ва техникумлар учун тайёрланган “Ҳамширалик иши” мултимедиали электрон дарслиги, симуляцион воситаларни қўллаш методикаси бўйича видеороликлар тўплами ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 5/12-4/2-73-сон маълумотномаси). Яратилган методика, мултимедиали электрон ресурслар ўрта тиббий ходимларнинг тайёрлашда ўқитиш материаллари мажмуасини  такомиллаштиришга хизмат қилган; 
беморларга ёрдам кўрсатиш олдидаги психологик тўсиқни енгиб ўтиш, критик ва шошилинч ҳолатларда кўрсатиладиган тадбирлар алгоритмини ташкил этиш қаратилган “имитацион ўйинлар”, “критик вазиятларни ҳал этиш” каби таълим методлари асосида амалий компетентликни шакллантиришда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш методикаси ва модели ишлаб чиқилиб, тиббиёт коллежи ва техникумлари ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 5/12-4/2-73-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар ўрта тиббий ходимларни касбий фаолиятга тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish