Sayt test rejimida ishlamoqda

Бустонов Мансуржон Мардонакуловичнинг
 иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида иқтисодий ўсиш омилларининг таъсирини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.02 Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.DSc/Iqt217.
Илмий маслаҳатчи: Махмудов Носир, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Усманов Анвар Саидмахмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Ғуломов Саидаҳрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида иқтисодий ўсиш омилларининг таъсирини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш билан боғлиқ фундаментал назарий-услубий ва амалий йўналишдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экстенсив ва интенсив ўсиш омилларига асосланган иқтисодий ўсишнинг имитацион модели рақамли иқтисодиёт элементларининг жорий этилиши таъсирида юзага келувчи сифат омиллари индикаторларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
иқтисодий ўсиш сифатига боғлиқ омилларнинг таъсир доирасига кўра иқтисодий ўсишнинг сифати YaIMSIF индикатори (0-1) “нол”дан “бир”гача интервалдаги коэффициентлар ўртасидаги нисбатларнинг ўзгариши орқали ифодаланувчи эконометрик модель ёрдамида кўрсаткичларнинг самарадорлик индекси аниқланган;
рақамли иқтисодиёт шароитида турли сифат омиллари комбинациясининг таъсирини инобатга олинган ҳолдаги иқтисодий ўсишнинг 2026 йилгача бўлган прогноз сценарийлари ишлаб чиқилган;
иқтисодий ўсиш сифат омиллари таъсирини баҳолашнинг самарадорлиги мазкур жараёнларнинг статистик таъминоти ва маълумотлардан фойдаланишда жамоатчилик муҳокамасидан ўтган махсус дастурлар ва статистика кузатув шаклларининг сифатига боғлиқлиги назарий асосланган;
иқтисодий ўсишнинг интенсив ва рақамли иқтисодиёт шароитидаги моделлари асосида меҳнат унумдорлиги, капитал унумдорлиги ҳамда инновациялар самарадорлиги ўртасидаги номувофиқликни  ишлаб чиқаришга янги технологияларни жалб этиш ва қўшимча қиймат занжирини такомиллаштириш орқали бартараф этиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида иқтисодий ўсиш омилларининг таъсирини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш билан боғлиқ фундаментал назарий-услубий ва амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар асосида:
рақамли иқтисодиёт элементларининг жорий этилиши таъсирида юзага келувчи сифат омиллари индикаторларини киритиш орқали такомиллаштирилган экстенсив ва интенсив ўсиш омилларига асосланган иқтисодий ўсишнинг имитацион модели Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 14 февралдаги 02/22-01-10/10-327-сон маълумотномаси). Мазкур имитацион моделдан фойдаланиш иқтисодий ўсиш сифати (экстенсив, интенсив ва рақамли иқтисодиёт)ни таъминловчи назарий-амалий моделлар асосида сифат кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда иқтисодий ўсишнинг кўп омилли эконометрик моделини ишлаб чиқиш имконини яратган;
иқтисодий ўсиш сифатига боғлиқ омилларнинг таъсир доирасига кўра иқтисодий ўсишнинг сифати YaIMSIF индикатори (0-1) “нол”дан “бир”гача интервалдаги коэффициентлар ўртасидаги нисбатларнинг ўзгариши орқали ифодаланувчи эконометрик модель ёрдамида кўрсаткичларнинг самарадорлик индекси аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 14 февралдаги 02/22-01-10/10-327-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодий ўсиш сифатига боғлиқ омилларнинг таъсир доирасини намоён этувчи эконометрик модель ёрдамида кўрсаткичларнинг самарадорлик индекси аниқланган;
рақамли иқтисодиёт шароитида турли сифат омиллари комбинациясининг таъсирини инобатга олинган ҳолдаги иқтисодий ўсишнинг 2026 йилгача ишлаб чиқилган прогноз сценарийлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 14 февралдаги 02/22-01-10/10-327-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз сценарийларидан фойдаланиш мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболларини белгилашдаги омиллар ва кўрсаткичларнинг аниқлигини оширишга имкон яратган;
иқтисодий ўсиш сифат омиллари таъсирини баҳолашнинг самарадорлиги мазкур жараёнларнинг статистик таъминоти ва маълумотлардан фойдаланишда жамоатчилик муҳокамасидан ўтган махсус дастурлар ва статистика кузатув шаклларининг сифатига боғлиқлигининг назарий асосидан Ўзбекистон Республикаси “Расмий статистика тўғрисида”ги ЎРҚ-704-сон Қонунининг 35-моддасини шакллантиришда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг 2021 йил 30 майдаги 02/5-769-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мазкур қонуни лойиҳасининг “Расмий статистиканинг сифатини баҳолаш” номли 35-моддасидаги фойдаланувчилар ўртасида сўровлар ўтказиш, статистика дастурлари ва статистика кузатувлари шаклларининг жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш тартибини белгилаш имкони яратилган;
иқтисодий ўсишнинг интенсив ва рақамли иқтисодиёт шароитидаги моделлари асосида меҳнат унумдорлиги, капитал унумдорлиги ҳамда инновациялар самарадорлиги ўртасидаги номувофиқликни  ишлаб чиқаришга янги технологияларни жалб этиш ва қўшимча қиймат занжирини такомиллаштириш орқали бартараф этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 14 февралдаги 02/22-01-10/10-327-сон маълумотномаси). Мазкур имкониятлардан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиш иқтисодий ўсишнинг қўшимча омиллари ва захираларини аниқлашга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish