Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Назокат Амруллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғурта компанияларининг фонд бозоридаги фаолиятини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1291.
Илмий раҳбар: Тошмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжибаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Имомов Умиджон Ғайратжонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суғурта компанияларининг фонд бозоридаги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятлари томонидан акцияларни бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш (IPO, SPO) билан боғлиқ операцион, эмитент-компания раҳбарияти томонидан қарор қабул қилиш, андеррайтернинг акциялар маркетинги хавф-хатарларини комплекс суғурталашга оид янги суғурта маҳсулоти таклиф этилган;
эмитентнинг инвестор олдидаги жавобгарлигини суғурталашни жорий этилиши потенциал инвесторларни жалб қилишнинг таъсирчан механизми эканлиги илмий асосланган;
устав капиталида давлат ва хўжалик улуши мавжуд бўлган суғурта компаниялари акция пакетларини бирламчи ва иккиламчи оммавий (IPO, SPO) таклиф этиш орқали хусусийлаштириш таклиф этилган;
давлат улуши мавжуд бўлган суғурта компаниялари акцияларини хусусий, шу жумладан хорижий институционал инвесторларга сотиш шарти билан қўшимча эмиссия қилиш орқали уларнинг устав капиталини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Суғурта компанияларининг фонд бозоридаги фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамиятлари томонидан акцияларни бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш (IPO, SPO) билан боғлиқ операцион, эмитент-компания раҳбарияти томонидан қарор қабул қилиш, андеррайтернинг акциялар маркетинги хавф-хатарларини комплекс суғурталашга оид янги суғурта маҳсулоти бўйича таклифи «ALSKOM» акциядорлик жамияти суғурта компаниясининг 2020 йилдаги суғурта таъриф сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («ALSKOM» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 7 январдаги 08-26-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, 9-, 13-, 16-класс суғурта турлари учун янги суғурта маҳсулоти яратилиб, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида 690 млн. сўм тушумга эришилган;
эмитентнинг инвестор олдидаги жавобгарлигини суғурталашни жорий этиш орқали потенциал инвесторларни жалб қилиш таклифи «ALSKOM» акциядорлик жамияти суғурта компаниясининг 2020 йилдаги суғурта таъриф сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («ALSKOM» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 7 январдаги 08-26-сон маълумотномаси). Натижада, 13-, 16-класслар суғурта турлари бўйича суғурта хизматларини кўрсатиш кўлами кенгайиб, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида 405 млн. сўмга кўпайган; 
устав капиталида давлат ва хўжалик улуши мавжуд бўлган суғурта компаниялари акция пакетларини бирламчи ва иккиламчи оммавий таклиф (IPO, SPO) этиш орқали хусусийлаштириш тавсияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган («ALSKOM» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 7 январдаги 08-26-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, корпоратив бошқарувнинг замонавий механизмларини жорий қилишга, давлат улушини қисқаришига, инвестицияларни жалб этишдаги ролини оширишга эришилган;
давлат улуши мавжуд бўлган суғурта компаниялари акцияларини хусусий, хорижий институционал инвесторларга сотиш шарти билан қўшимча эмиссия қилиш орқали уларнинг устав капиталини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («ALSKOM» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 7 январдаги 08-26-сон маълумотномаси). Натижада, номинал қиймати 1380 сўм бўлган 3630 млн. дона оддий акциялар чиқарилган ва компаниянинг устав капитали 25,1 млрд. сўмга ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish