Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Комилжон Камоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гендер фарқларига қараб COVID-19 да нейропсихологик синдромларнинг клиник ва патогенетик тузилиши», 14.00.13 – Неврология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2021.4.PhD/Tib2269.
Илмий раҳбар: Хайдарова Дилдора Кадировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Омонова Умида Тўлқиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфандияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси). 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 билан касалланган беморларда кузатиладиган нейропсихологик синдромларнинг клиник ва патогенетик хусусиятларини жинсга боғлиқ ҳолда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор COVID-19 билан оғриган беморларда нейропсихологик синдромларнинг ривожланишига олиб келувчи асосий хавф омиллари (COVID-19 дан кейинги ўпка тўқимасининг шикастланиши, сатурациянинг пасайиши, қон таҳлилидаги гипокалимия, Д-димер ва ферритиннинг ошиши) аёл жинсига мансуб беморларда нейропсихологик ўзгаришлар эркакларга нисбатан юқори бўлганлиги исботланган; 
илк бор аёлларда COVID-19 нинг ўрта оғир ва оғир даражаларида нейропсихологик ўзгаришларнинг клиник белгилари эркакларга нисбатан яққол намоён бўлиши аниқланган;
COVID-19 ўтказган беморларда биринчи марта нейропсихологик синдроми, қоннинг кислородга тўйинганлик кўрсаткичи ва ўпка тўқимасининг шикастланиш даражаси ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланган; 
илк бор нейрофизиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда касалликнинг дастлабки кунларидан бошлаб психоэмоционал ва когнитив бузилишларни олдини олишга қаратилган COVID-19 билан касалланган беморларда нейропсихологик ўзгаришларни эрта аниқлаш ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гендер фарқларга кўра COVID-19да нейропсихологик синдромларнинг клиник ва патогенетик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида;
COVID-19 билан касалланганларда психоэмоционал ва когнитив бузилишлар бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «COVID-19 билан касалланганларда психоэмоционал ва когнитив бузилишлар коррекциясининг инновацион методикаси» номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 февралдаги 8н-р/1205-сон маълумотномаси). COVID-19 билан оғриган беморларда психоэмоционал ва когнитив бузилишларни коррекциялашда инновацион методологик усуллардан фойдаланиш имконини берган;
гендер фарқларга кўра COVID-19да нейропсихологик синдромларнинг клиник ва патогенетик хусусиятини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали шошилинч неврология бўлими ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси неврология бўлимлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 мартдаги 8н-р/113-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши COVID-19 билан оғриган беморларда психоэмоционал ва когнитив бузилишларни эрта аниқлаш, меҳнатга лаёқатсизлик кунларини камайтириш ва касаллик асоратларидан ногиронликлар сонини камайтириш билан бирга беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish