Эгамбердиев Хожиакбар Салохитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кўп қатламли ғовак муҳитларда ер ости сувларини геофильтрация жараёнларини математик моделлаш», 05.01.07 – математик моделлаш. сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T1120
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Джуманов Жамолжон Худойқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нуралиев Фахриддин Муродиллаевич, техника фанлари доктори, доцент;
Мурадов Фаррух Абдукахарович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп қатламли муҳитларда ўзаро боғлиқлиқдаги ер ости сувлари геофильтрацияси жараёнларини математик моделларини такомиллаштириш ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ер ости сувлари оқими жараёнларнинг мувозанат элементларини хусусиятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган, гидрогеологик шартлар асосида математик модели такомиллаштирилган;
ер ости ва ер усти сувлари оқимларининг асосий геофильтрация жараёнларини сув танқис йилларини ҳисобга олган ҳолда ўзаро боғланганлик ҳолатини ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
кенг миқёсдаги ҳудудларни мураккаб гидрогеологик шароитларида ер ости ва ер усти суви билан ўзаро боғлиқликдаги оқимлар жараёнини ифодаловчи математик модел учун чегаравий шартлар қурилиб ва ечиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кўп қатламли ғовак муҳитларда ер ости ва ер усти сувларини биргаликда ва ўзаро боғлиқлиқдаги геофильтрацияси жараёнларининг математик моделлари асосида:
кўп қатламли гидрогеологик ҳудудларлардаги тоғ жинслари массиви ва ер ости сувларини ўзаро боғлиқлиқдаги геофильтрация жараёнларини математик модели ҳамда ер ости сувлари оқими жараёнларнинг мувозанат элементлари ўртасидаги хусусиятлар ўзаро боғлиқликни аниқлаш усуллари “Ғарбий Ўзбекистон дала гидрогеологик станцияси” ва “Қашқадарё гидрогеологик станцияси”да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар Қўмитасининг 2022 йил 10 майдаги 07-39-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижалари мураккаб гидрогеологик ва сув танқислиги шароитида маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш масалаларини ечиш имконини берган;
ер ости ва ер усти сувлари оқимларининг асосий геофильтрация жараёнларини ўзаро боғланганлик ҳолати алгоритмлари, кенг миқёсдаги ҳудудларни мураккаб гидрогеологик шароитларида ер ости ва ер усти суви билан ўзаро боғлиқликдаги жараёнини математик модели, алгоритми ва дастурий воситалари “Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги мелиоратив экспедиция” ва “Гидротехника ирригация ХЭЖК” корхоналарида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 21 ноябрдаги 33-8/3538-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаларининг қўлланилиши ер ости гидросферасида сув хўжалик шароитларининг ўзгариш ҳолати, математик моделларини амалда жорий этиш ҳисобига мониторинг ва самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш тизимини шакллантириш имконини берган.