Абдухакимов Азиз Абдукахаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоясисиз ихтиро патенти эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Экологик хавфсизликни таъминлашда пестицидларни нейтраллаштирувчи инновацион технология яратиш”, 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.1.PhD/Т294.
Илмий раҳбар: Пулатов Бахтиёр Алимович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.В.01.15
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пестицидларнинг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш ва агроекотизимларда экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган гумин асосли органо-минерал қўшимча тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг пестицидлар токциклигини нейтраллашдаги самарадорлигини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пестицидларнинг атроф-муҳитга антропоген юкламасини камайтиришга хизмат қилувчи, гумин моддалари асосидаги органо-минерал нейтралловчи қўшимча олишнинг янги технологияси ишлаб чиқилган;
пестицидлар билан биргаликда қўлланилганда уларнинг токсик таъсирини камайтирувчи органо-минерал қўшимча таркибининг оптимал компонент нисбатлари аниқланган ва илмий асосланган;
гумин асосли қўшимчаларни пестицид ишчи эритмаларига киритиш орқали токсикантларнинг тупроқ-ўсимлик тизимидаги миграциясини чеклаш ва экологик хавфсизлик даражасини ошириш имконияти экспериментал исботланган;
гумин асосли органо-минерал қўшимча миқдорига қараб пестицидларнинг сорбсия жараёни ва токциклик даражасини бошқариш имконияти аниқланган;
пестицидлар ва органо-минерал қўшимча ўртасидаги ўзаро таъсир жараёнларида “таркиб-структура-хосса” тизимидаги корреляцион богʻлиқлик қонуниятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқот иши доирасида ишлаб чиқилган ва № ИАП 8100 рақамли ихтиро патенти билан ҳимояланган технология Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги Томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази базасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 17-мартдаги 03-03/3-4826-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ташкилотларда яратилган қўшимчани пестицид эритмаларига қўшиш орқали уларнинг токсик таъсирини камайтириш, тупроқнинг агроекологик ҳолатини яхшиланган. Таклиф этилган технология 2024-йилнинг декабр ойидан 2025-йилнинг май ойларига қадар ҳар-хил шароитларда амалий синовлардан ўтказилган. Синовлар турли хил ўсимликлар устида ўтказилиб, препаратнинг самарадорлиги, хавфсизлиги ва технологик қўлланиш имкониятлари текширилган.Олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги ижобий жиҳатлар қайд этилган: Препарат пестицид қолдиқларини 50-80% гача нейтраллаштириш қобилиятига эга; Ўсимликларнинг вегетация жараёни жадаллашган ва тупроқнинг фойдали микробиологик фаоллиги сақлаб қолинган; Технологик жараённинг соддалиги ва маҳаллий хомашёга асосланганлиги ҳисобига қўллаш харажатлари камайган.Ушбу препарат томорқачилик ва қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилиши мумкин бўлиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида катта ҳисса қўшиш имконияти яратилган