Тухтаматов Хусан Рихсибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабалар  билимини назорат қилишда маълумотлар базасига асосланган автоматлаштирувчи тизимлар яратиш ва жорий этиш методикаси”, 13.00.06 - Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped11179.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон  миллий педагогика университети  
Илмий раҳбар: Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон  миллий педагогика университети, DSc. 01./2025.27.12 Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Эрмекбаевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тайлоқова Гули Бекмурадовна педагогика фанлари доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар билимини назорат қилишда маълумотлар базасига асосланган автоматлаштирувчи тизимларни яратиш ҳамда уларни ўқув жараёнига жорий этиш методикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    талабалар билимини назорат қилишнинг маълумотлар базасига асосланган автоматлаштирувчи тизимларининг дидактик имкониятлари ўз-ўзини назорат қилишни визуал ва интерактивлигини иерархик-реляцион моделлаштириш ва педагогик диагностикалашнинг рақамли ресурсларда аутентик ассессментни ташкил этишни педагогик рефлекцияга боғлиқ баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
    талабалар билимини назорат қилишнинг автоматлаштирувчи тизим мазмуни веб-контентларнинг маълумотлар базасига боғлиқлигини назорат дастурларини яратишда имитацион моделлар хусусиятларига мослаштириш, мултимодал ресурслар, маълумотлар аутентик ассессментларни лойиҳалаш кўникмасининг рақамли муҳитда намоён бўлишига педагогик рефлекция орқали эришиш асосида такомиллаштирилган;
     автоматлаштирувчи тизимлар асосида талабалар билимини назорат қилиш методикаси стратегик мақсадларнинг  Блоом таксономиясига адекват кооперативлигини рақамли назоратдаги лойиҳавий-конструктив кўникмаларининг педагогик фасилитация таъсирида ривожланишига мултибаҳолашни идентификациялаш асосида такомиллаштирилган;
    талабалар билимини назорат қилишда маълумотлар базасига асосланган автоматлаштирувчи тизим самарадорлиги назоратнинг тезкорлиги, сифатини оширишга қаратилган клиент-сервер тизимига асосланган Втест локал-дастурий таъминоти назорат жараёни шаффофлигини таъминлаганлиги туфайли интерактив кейсларни лойиҳалаш, субектларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва касбий ривожланиш даражасини таъминлаш рақамли диагностик прогнозлаш орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар билимини назорат қилишда маълумотлар базасига асосланган автоматлаштирувчи тизимлар яратиш ва жорий этиш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Талабалар билимини назорат қилишнинг дидактик имкониятлари назорат турларининг визуал ва интерактивлигини таъминловчи маълумотлар базасини иерархик ва реляцион турларига мослаштириш, ўз-ўзини назорат қилишни автоматлаштирувчи тизимларга трансформациялаш ҳамда, назорат қилишга оид дидактик муаммоларни рақамли тизимларда босқичма-босқич бартараф этишни таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2025-йил 28-июлдаги  22-01-345/22-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар билимини назорат қилишнинг дидактик имкониятларини аниқлаш имкониятлари кенгайтирилган.
Талабалар билимини назорат қилишнинг автоматлаштирувчи тизимлар мазмуни маълумотлар базасига интерактивлигини талабаларнинг назорат қилувчи дастурлар яратишга оид компетентлигини ривожлантирувчи мултимодал ресурслар киритиш, маълумотлар базаси фанидан амалий топшириқларни имитацион моделлар асосида бажаришга устиворлик бериш ҳамда, квалиметрик ўлчовлар назариясига боғлиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Маълумотлар базаси ва ахборот тизимлари” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2025-йил 28-июлдаги  22-01-345/22-сонли маълумотномаси). Натижада, талабалар билимини назорат қилишнинг автоматлаштирувчи тизимлар мазмуни такомиллаштиришга шароит яратилган.
Автоматлаштирувчи тизимлар асосида талабалар билимини назорат қилиш модели Блоом таксономиясига асосланган мақсадларни замонавий ёндашувлар тизимини мослаштириш, назорат қилишнинг илмийлик, шафоффлик ва мувофиқлик тамойилларини сингдирувчи мазмунни яратиш, ҳамда маълумотлар базасини автоматлаштирувчи тизимларни назорат қилувчи дастурлар яратишга ўргатувчи усуллар ва воситаларнинг кооперативлигини адекват таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2025-йил 28-июлдаги  22-01-345/22-сонли маълумотномаси). Натижада, автоматлаштирувчи тизимлар асосида талабалар билимини назорат қилиш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган.
Талабалар билимини назорат қилишда маълумотлар базасига асосланган автоматлаштирувчи тизимни жорий этиш методикаси илмий асосланган дастурий таъминот мазмуни, тизимга оид интерактив топшириқлар ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнига тадбиқ этиш, хамда назорат жараёнининг тезкорлиги ва сифатини оширишга қаратилган дастурий тизим, ўқитувчи ва талаба ўртасидаги мулоқотни соддалаштириш ҳамда баҳолашда инсон омилига боғлиқ субективликни камайтиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Маълумотлар базаси ва ахборот тизимлари” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2025-йил 28-июлдаги  22-01-345/22-сонли маълумотномаси). Натижада, талабалар билимини назорат қилишда маълумотлар базасига асосланган автоматлаштирувчи тизимни жорий этиш методикасини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish