Махкамов Улуғбек Абдугаппоровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Диалогнинг илмий ижодий фаолиятга таъсири ва уни моделлаштиришнинг фалсафий методологик жиҳатлари”, 09.00.01-Онтология, гносеология ва мантиқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Fal203.
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигинахон Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07.
Расмий оппонентлар: Давронов Зиёдулла, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ғаффарова Гулчехра Ғуламжановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Султанова Гулноза Сабировна, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диалогнинг трансформатив, когнитив, герменевтик, аксиологик ва прагматик механизмларининг илмий-ижодий фаолиятда янгилик яратиш, маъно шакллантириш ва билимлар реконструксиясини моделлаштиришнинг универсал методологик омили сифатидаги фалсафий-методологик жиҳатлари очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илмий ижодий фаолият жараёнида “диалог онтологияси” модели асосида янги консептуал ёндашув ишлаб чиқилиб, у субектив фикр алмашинуви эмас, балки илмий ҳақиқатга эришиш, янги маъно яратиш ва билимни қайта ишлашни таъминловчи ижтимоий тараққиёт тизими эканлиги очиб берилган;
илмий ижодий фаолиятда идрок, тасаввур ва фикрлаш жараёнларини бирлаштирувчи “когнитив-диалогик цикл” модели ишлаб чиқилган ва унинг илмий билим яратишдаги сифат жиҳатдан ўзгартирувчи трансформатив аҳамияти илмий жиҳатдан асосланган;
нейрофан доирасида интерсубъектив маъно яратишни таъминловчи “интерсубектив алгоритмлар парадигмаси” ишлаб чиқилиб, диалогнинг алгоритмик, семантик ва когнитив моделларини интеграциялашнинг методологик аҳамияти очиб берилган;
фанлараро диалог илмий ижод жараёнининг синергетик омили сифатида методологик янги билимлар ва илмий парадигмалар ривожига таъсир этувчи жараён эканлиги асосланган ҳамда “инновацион синергетик диалог” модели орқали унинг назарий жиҳатлари асосланган;
илмий ижодий жамоаларда диалогнинг инсон маънавий масъулияти ва ахлоқий рефлекциясини шакллантириш вазифаси асосланиб, сунъий интеллект билан дилог жараёнида юзага келадиган ахлоқий муаммоларни тартибга солувчи “диалог масъулият этикаси” модели таклиф қилинган ҳамда унинг механизмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Диалогнинг илмий ижодий фаолиятга таъсири ва уни моделлаштиришнинг фалсафий методологик жиҳатлари” мавзуидаги тадқиқот натижалари асосида:
илмий ижодий фаолият жараёнида “диалог онтологияси” модели асосида янги консептуал ёндашув ишлаб чиқилиб, у субектив фикр алмашинуви эмас, балки илмий ҳақиқатга эришиш, янги маъно яратиш ва билимни қайта ишлашни таъминловчи ижтимоий тараққиёт тизими эканлигига оид хулосадан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январда тасдиқланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар”нинг 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирча тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусидаги тарғибот тадбирлари ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти 2025-йил 11-декабрдаги 10/836-сон далолатномаси). Натижалар ёш тадқиқотчиларнинг илмий ижодий фаолиятидаги ўрни ва аҳамиятини фалсафий-методологик жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда уни моделлаштириш имкониятларини асослаб беришга хизмат қилган;
илмий ижодий фаолиятда идрок, тасаввур ва фикрлаш жараёнларини бирлаштирувчи “когнитив-диалогик цикл” модели ишлаб чиқилган ва унинг илмий билим яратишдаги сифат жиҳатдан ўзгартирувчи трансформатив аҳамияти илмий жиҳатдан асосланишига оид хулосалардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан 2025-йилда “Ижтимоий давлат учун” шиори остида “Ўзбекистон-2030” стратегияси, атроф-муҳит ва яшил иқтисодиёт йилида ижтимоий сиёсатни ривожлантириш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ташкил этишда, “Мен ЎзХДПни танладим” дастури доирасида жамиятда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича аҳоли билан ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича мулоқотлар ташкил этишда, ижтимоий муаммоларни тезкор аниқлаш ва ҳал этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2025-йил 23-июндаги 6-469-сонли далолатномаси). Натижалар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2025-2026 йиллар учун мўлжалланган тарғибот фаолияти давомида инновацион ривожланиш, мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизимларни бошқариш ва барқарор тараққиёт жараёнларига нисбатан холис ёндашувларнинг шаклланишига хизмат қилган;
нейрофан доирасида интерсубъектив маъно яратишни таъминловчи “интерсубектив алгоритмлар парадигмаси” ишлаб чиқилиб, диалогнинг алгоритмик, семантик ва когнитив моделларини интеграциялашнинг методологик аҳамиятига оид хулосалардан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилаётган амалий тадқиқотларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ-158-сонли Фармонининг бешта устувор йўналиши доирасида бўйича белгиланган мақсадлар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан “Глобаллашув ва кенг кўламли ислоҳотлар шароитида Ўзбекистонда ижтимоий жараёнлар динамикаси ва трансформацияси” мавзусида тадбирларни ташкил этишда, “Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий дастурий лойиҳаларида фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2025-йил 10-декабрдаги 01-16/250-сонли маълумотномаси). Натижалар ижтимоий ходимларнинг фуқаролар билан мулоқотга киришишида эгалланган билимлардан амалиётда фойдаланиш, тинглаш, танқидий фикрлаш кўникмаларининг шаклланишига хизмат қилган;
фанлараро диалог илмий ижод жараёнининг синергетик омили сифатида методологик янги билимлар ва илмий парадигмалар ривожига таъсир этувчи жараён эканлиги асосланган ҳамда “инновацион синергетик диалог” модели орқали унинг назарий жиҳатларига оид хулосалардан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида ПФ-158-сон Фармонида белгиланган очиқ мулоқот, жамоатчилик билан самарали диалогни ривожлантириш, қарорлар қабул қилишда эксперт ва фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кенгайтириш вазифаларини амалга ошириш доирасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йи 5-октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида ПФ-6079-сон Фармони ижроси доирасида партия фаолиятида рақамли платформалар орқали мулоқотни кучайтириш, сиёсий қарорлар ва дастурий ҳужжатларни муҳокама қилишда очиқ ва конструктив диалог моделларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2025-йил 23-декабрдаги 01-27/563-сонли далолатномаси). Натижалар Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сиёсий таҳлилий фаолиятида, хусусан партиянинг ижтимоий-иқтисодий ташаббусларини ишлаб чиқиш ва жамоатчиликка етказиш жараёнларида амалий аҳамият касб этишига хизмат қилган.
илмий ижодий жамоаларда диалогнинг инсон маънавий масъулияти ва ахлоқий рефлекциясини шакллантириш вазифаси асосланиб, сунъий интеллект билан дилог жараёнида юзага келадиган ахлоқий муаммоларни тартибга солувчи “диалог масъулият этикаси” модели таклиф қилинган ҳамда унинг механизмларини ишлаб чиқилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилаётган тарғибот ва ташвиқот дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 19-декабрдаги 05-01-21-7055-сон маълумотномаси). Натижалар республикамизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давомида ёшлар онгида ижтимоий масъулият, замонавий билимларни тушуниш ва барқарор тараққиёт жараёнларига нисбатан ҳолис ёндашувларнинг шакллантириш самарадорлигининг оширишга хизмат қилган.