Примов Бахриддин Абдирахмоновичнинг
фалсафа доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборот жадаллашувининг жамият маънавий-ахлоқий ҳаёти тараққиётига таъсири (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal129.
Илмий маслаҳатчи: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкет давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07.
Расмий оппонентлар: Отамуратов Садулла Отамуратович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Нишонова Нодирахон Райимжоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тошов Хуршид Илхомович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот жадаллашувининг жамият маънавий-ахлоқий ҳаёти тараққиётига таъсири билан боғлиқ ижтимоий-фалсафий муаммоларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда эксклюзив (чекланган) ахборот манбаларидан фойдаланишда дискредитация (шахс ва давлат обрўсига путур етказувчи хабарлар) таъсирига тушиб қолмаслиги учун билим ва танқидий фикрлашни ошириб бориши кўпроқ инклюзив (аниқлиги юқори, ишонарли ва тенг) маълумотларга таяниши реалликнинг ошишига ёрдам бериши исботланган;
тарқатилаётган ахборотлар тизимли ва регенерация (ўзини-ўзи тиклаш ва қайта тикланиш) хусусиятига эга бўлиб, хатти-ҳаракатлардаги нетикетнинг информацион синизм (жамиятдаги маънавий-ахлоқий қадриятларни ҳурмат қилмаслик ҳамда одоб-ахлоқ меъёрларига нафрат, юзсизлик, беҳаёлик ва ҳ.к)га таъсир кўрсатиши асослаб берилган;
тарқатилаётган ахборотлар когнитив (инсон онги ва фаолиятини ўзгартирувчи) маълумотлар асосида адаптацион манипуляция алгоритми орқали ижтимоий одоб ва ахлоқий қадриятларга нисбатан эътиборнинг пасайишига олиб келувчи жиҳатлар очиб берилган;
киберфирибгарларнинг яширин манипулятив стратегиялари аниқланиб, улар томонидан ахлоқий меъёрларга зид равишда онлайн малинформация (зарар етказиш мақсадида атайлаб бузиб тарқатилган ахборот)дан фойдаланиш орқали шахсий маълумотлар, фотосуратлар ва рақамли контент асосида ижтимоий муҳандислик усуллари орқали мақсадга эришиш механизми очиб берилган;
информацион авторитаризм ва экспансион фикрларларнинг кучайиши дастлаб тобеликка, кейин эса, қарамликка ундовчи дезинформацион (бир томонлама фикрни ўзгатириш) бошқаришга бўлган интилиш кучайишининг ахборотни селектив филтрлаш, муқобил фикрлашни чеклаш, нарративларни такрорий репродуксиялаш ва алгоритмик-психологик манипуляция орқали онгга таъсир кўрсатиш жиҳатлари аниқлаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Ахборот жадаллашувининг жамият маънавий-ахлоқий ҳаётига боғлиқ бўлган миллий қадриятларга, кундалик ижтимоий одоб-ахлоқ меъёрларига мос ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таҳлилга таклифлар асосида:
жамиятда эксклюзив (чекланган) ахборот манбаларидан фойдаланишда дискредитация (шахс ва давлат обрўсига путур етказувчи хабарлар) таъсирига тушиб қолмаслиги учун билим ва танқидий фикрлашни ошириб бориши кўпроқ инклюзив (аниқлиги юқори, ишонарли ва тенг) маълумотларга таяниши реалликнинг ошишига ёрдам бериши исботланганлигига оид илмий хулосадан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 20-декабрдаги №06-28-943-сон маълумотномаси). Натижада, жамият ахборотлашган сари ундаги кибер таҳдидларни инобатга олиб моддий ва маънавий зарар етказишини олдини олиш мақсадида инсонларда турли алдовларга тушиб қолмаслик учун уларда кибертаҳдидларга қарши Ўзбекистон тарихи телеканали орқали интеллектуал билим ҳамда кўникмаларини оммага етказишда хизмат қилган;
тарқатилаётган ахборотлар тизимли ва регенерация (ўзини-ўзи тиклаш ва қайта тикланиш) хусусиятига эга бўлиб, хатти-ҳаракатлардаги нетикетнинг информацион синизм (жамиятдаги маънавий-ахлоқий қадриятларни ҳурмат қилмаслик ҳамда одоб-ахлоқ меъёрларига нафрат, юзсизлик, беҳаёлик ва ҳ.к)га таъсир кўрсатиши асослаб берилганлигига оид илмий хулосадан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгашининг 2025-йил 13-январдаги №02/02-04-сон маълумотномаси). Натижада, партия тизимидаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишда, ўқув-услубий ҳамда тарғибот ишлари олиб боришда керакли амалий кўрсатма сифатида хизмат қилган;
тарқатилаётган ахборотлар когнитив (инсон онги ва фаолиятини ўзгартирувчи) маълумотлар асосида адаптацион манипуляция алгоритми орқали ижтимоий одоб ва ахлоқий қадриятларга нисбатан эътиборнинг пасайишига олиб келувчи жиҳатлар очиб берилганлигига оид илмий хулосадан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 2025-йил 11-февралдаги №1-23/167-сон маълумотномаси). Натижада, холис ва ҳаққоний ахборотлар билан таъминлашда, конструктив фикрларни амалиётга тадбиқ этилишида агентлик олиб борилган чора-тадбирлар такомиллашувига хизмат қилган;
киберфирибгарларнинг яширин манипулятив стратегиялари аниқланиб, улар томонидан ахлоқий меъёрларга зид равишда онлайн малинформация (зарар етказиш мақсадида атайлаб бузиб тарқатилган ахборот)дан фойдаланиш орқали шахсий маълумотлар, фотосуратлар ва рақамли контент асосида ижтимоий муҳандислик усуллари орқали мақсадга эришиш механизми очиб берилганлигига оид илмий хулосадан Ёшлар Иттифоқи фаолиятида фойдаланилган (Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2025-йил 27-февралдаги №04-13/184-сон маълумотномаси). Натижада, “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастурини Тошкент вилояти ҳудудларида Ёшлар Иттифоқи аъзоларининг бу борадаги билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида тарғибот воситалари (медия таълим, ижтимоий ролик, социологик онлайн сўровлар) натижаларидан келиб чиқиб, назарий ва амалий жараёнлардаги таҳлили бўйича янги мезонлар ишлаб чиқилишига хизмат қилган;
информацион авторитаризм ва экспансион фикрларларнинг кучайиши дастлаб тобеликка, кейин эса, қарамликка ундовчи дезинформацион (бир томонлама фикрни ўзгатириш) бошқаришга бўлган интилиш кучайишининг ахборотни селектив филтрлаш, муқобил фикрлашни чеклаш, нарративларни такрорий репродуксиялаш ва алгоритмик-психологик манипуляция орқали онгга таъсир кўрсатиш жиҳатлари аниқлаб берилганлигига оид илмий хулосадан Республика Маънавият ва маърифат марказ ҳузуридаги, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институте фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказ ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 26-апрелдаги №742-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу хулоса ва таклифлар Марказнинг ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича республиканинг турли ҳудудларида ўтказилган тадбирларда фойдаланилган.