Рахмонова Гулзода Ғаниевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маънавият ва ижтимоий онг боғлиқлиги”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fal995
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Илмий раҳбар: Эркаев Абдураҳим Панжиевич, фалсафа фанлари номзоди, профессор
Расмий оппонентлар: Тешаев Нутфулло Насруллоевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Шахрисабз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади маънавият ва ижтимоий онг ўртасидаги диалектик боғлиқлик асосида ижтимоий онг шаклларининг маънавият тизимидаги ўрни ва функсионал аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маънавият тараққиётига ижтимоий онгнинг аксиологик, репрезентатив ва регулятив функсияларининг маънавий қадриятларни саралаш ва иерархиялаштириш, шахс ва жамоа фаолиятини йўналтиришга қаратилган функсионал-детерминант таъсири ҳамда фалсафий, ахлоқий, сиёсий-ҳуқуқий шаклларининг қадриятларни танлаш, ижтимоий меъёрларни легитимлаштириш ва шахс маънавий идентиклигини шакллантирувчи хусусиятлари очиб берилган;
ривожланиш жараёнида маънавият бутун сифатида ижтимоий онг шаклларига тизимли (онг шаклларини маънавий бутунлик доирасида уйғунлаштирувчи), интегратив (функсионал ва аксиологик алоқаларни бир мақсадга йўналтирувчи) ва йўналтирувчи (ижтимоий хулқ-атвор, муносабат ва фаолият мезонларини белгилаб берувчи) таъсир этиши, қисм сифатида эса кишининг ижтимоий идеал ва мақсадларига қадриятли-мотивацион (шахс маънавий эҳтиёжи, интилиши ва эʼтиқодини фаоллаштирувчи), фаолиятга ундовчи (амалий ҳаракат ва ижтимоий фаолликка айлантирувчи) тизим сифатида таъсир кўрсатиши асослаб берилган;
маънавиятнинг инсонпарвар мазмун-моҳияти ҳамда у ифодалайдиган миллий ўзликни англаш, адолат, ватанпарварлик, масʼулият, бағрикенглик ва жамоавий ҳамжиҳатликка асосланган қадриятлар тизими жамиятнинг ижтимоий-маънавий муҳитига детерминант алоқадорлиги, маънавиятнинг инсон ва жамият тараққиёти билан узвий равишда алоқадорликда ривожланиб бориши эса шахснинг маънавий камолоти, ижтимоий муносабатларнинг барқарорлашуви ва миллий тараққиётнинг қадриятли асослари орқали намоён бўлиши аниқлаштирилган;
Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этувчи авлодни шакллантиришда маънавиятни ижтимоий онгни трансформация қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар ворисийлигини таъминлаш, шахснинг интеллектуал-маънавий ва яратувчанлик салоҳиятини фаоллаштириш асосида модернизация қилиш, унинг обектив шарт-шароитлари ҳамда субектив омиллари уйғунлигини мақсадли ва тизимли таъминлаш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маънавият ва ижтимоий онг боғлиқлигини тадқиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
маънавият тараққиётига ижтимоий онгнинг аксиологик, репрезентатив ва регулятив функсияларининг маънавий қадриятларни саралаш ва иерархиялаштириш, шахс ва жамоа фаолиятини йўналтиришга қаратилган функсионал-детерминант таъсири ҳамда фалсафий, ахлоқий, сиёсий-ҳуқуқий шаклларининг қадриятларни танлаш, ижтимоий меъёрларни легитимлаштириш ва шахс маънавий идентиклигини шакллантирувчи хусусиятларига оид хулоса ва тавсиялардан Қарши давлат университетида бажарилган 21-05/1т-8-сон “Маънавий етук ёшлар – порлоқ келажак сари йўл бошлар” (2023-2024 йй) грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 28-майдаги 04/2200-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳасининг назарий-методологик асосларини маънавият ва ижтимоий онг шакллари ўртасидаги ўзаро таъсир, ёшлар маънавий камолоти, ижтимоий масʼулият ва фуқаролик позициясини шакллантиришга оид илмий ёндашувлар билан бойитишга хизмат қилган;
ривожланиш жараёнида маънавият бутун сифатида ижтимоий онг шаклларига тизимли (онг шаклларини маънавий бутунлик доирасида уйғунлаштирувчи), интегратив (функсионал ва аксиологик алоқаларни бир мақсадга йўналтирувчи) ва йўналтирувчи (ижтимоий хулқ-атвор, муносабат ва фаолият мезонларини белгилаб берувчи) таъсир этиши, қисм сифатида эса кишининг ижтимоий идеал ва мақсадларига қадриятли-мотивацион (шахс маънавий эҳтиёжи, интилиши ва эʼтиқодини фаоллаштирувчи), фаолиятга ундовчи (амалий ҳаракат ва ижтимоий фаолликка айлантирувчи) тизим сифатида таъсир кўрсатишига доир хулоса ва тавсиялардан Қашқадарё вилоят телерадиоканали “Олтин воҳа” радиосининг 2024-йил 23-апрел куни “Нуқтаи назар” ҳамда 2025 йил 3-феврал кунлари эфирга берилган “Келажак бунёдкорлари” телерадиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилоят телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 7-апрелдаги 17-05/63-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг инсон маънавий дунёқарашига таъсири ҳақида илмий асосланган ахборот етказишга хизмат қилган;
маънавиятнинг инсонпарвар мазмун-моҳияти ҳамда у ифодалайдиган миллий ўзликни англаш, адолат, ватанпарварлик, масʼулият, бағрикенглик ва жамоавий ҳамжиҳатликка асосланган қадриятлар тизими жамиятнинг ижтимоий-маънавий муҳитига детерминант алоқадорлиги, маънавиятнинг инсон ва жамият тараққиёти билан узвий равишда алоқадорликда ривожланиб бориши эса шахснинг маънавий камолоти, ижтимоий муносабатларнинг барқарорлашуви ва миллий тараққиётнинг қадриятли асослари орқали намоён бўлишига оид тавсия ва хулосалардан Республика Маънавият ва Маърифат маркази фаолиятида, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 10-банди “Аввал инсон, кейин — жамият ва давлат” ғоясини аҳоли онгига чуқур сингдириш ҳамда миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашга қаратилган илмий-амалий ва тарғибот ишларни ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 2-майдаги 10/253-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш жараёнида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш жараёнида ҳамда Ўзбекистон ёшларининг маънавий фаоллигини ошириш билан боғлиқ муаммоларни ўрганишда ва “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини ривожлантириш консепсияси”ни амалга оширишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этувчи авлодни шакллантиришда маънавиятни ижтимоий онгни трансформация қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар ворисийлигини таъминлаш, шахснинг интеллектуал-маънавий ва яратувчанлик салоҳиятини фаоллаштириш асосида модернизация қилиш, унинг обектив шарт-шароитлари ҳамда субектив омиллари уйғунлигини мақсадли ва тизимли таъминлаш заруратига доир мулоҳазалардан “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастури “Маънавий юксалиш ва маданиятни ривожлантириш” боби 2.1. Миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, қадриятларни асраш ва бойитиш йўналишида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025-йил 30-майдаги 02/02-53-сон маълумотномаси). Натижада, партия тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг маънавий-маърифий билим ва малакасини ривожлантиришга, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.