Сайфуллаев Самарбек Дилшод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Барқарор ривожланиш шароитида муҳандислик фаолиятининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fal1504
Илмий раҳбар: Салимов Бахриддин Лутфуллаевич, фалсафа фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02  
Расмий оппонентлар: Тешаев Нутфилло Насруллоевич фалсафа фанлари доктори, профессор; Тураев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади барқарор тараққиётни таъминлашда муҳандислик фаолиятининг ўрнини асослаб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларда юксак ватанпарварлик туйғусини муҳандислик таълими орқали шакллантиришнинг ковергент (мустақилликни англаш, масъулиятли муносабатда бўлиш ва дахлдор касбий позицияни ривожлантириш) ва дивергент (муаммоларга муқобил ечим топиш, инновацион лойиҳалаш ва ижодий-конструктив тафаккур) каби хусусиятлари аниқлаштирилган;
муҳандисликнинг ҳудудий инфратузилмани такомиллаштириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини технологик модернизациялаш каби маҳаллий, экологик мувозанатни сақлаш, трансмиллий технологик ҳамкорликни ривожлантириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш каби глобал барқарорликка таъсири ҳамда техноген сивилизация, рақамли трансформация ва “яшил иқтисодиёт”га обектив таъсир этиши асосланган; 
муҳандисликнинг ижтимоий тараққиёт омилларига детерминистик (аҳоли турмуш сифати, ишлаб чиқариш муносабатлари ва инфратузилма) таъсири ва индетерминистик (инсон капитали ривожи, инновацион тафаккур ва қадриятлар тизими трансформацияси) таъсири ҳамда ижтимоий эҳтиёжларни рационал қондириш ва барқарор ривожланишга йўналтирилган институционал хусусиятлари очиб берилган;
муҳандисликнинг гуманитар, иқтисодий, экологик инқирозлар ва муаммоларни бартараф этишда технологик хавфларни прогнозлаш ва инсон манфаатига йўналтирилган техник қарорлар қабул қилишга доир функсионал, муҳандислик таълимини модернизациялаш, “давлат–жамият–бизнес” ҳамкорлигига йўналтирилган институционал механизмларни такомиллаштириш зарурати асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Барқарор ривожланиш шароитида муҳандислик фаолиятини тадқиқ этиш, бу борадаги ислоҳотларнинг ижтимоий-фалсафий таҳлилини амалга ошириш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
ёшларда юксак ватанпарварлик туйғусини муҳандислик таълими орқали шакллантиришнинг ковергент (мустақилликни англаш, масъулиятли муносабатда бўлиш ва дахлдор касбий позицияни ривожлантириш) ва дивергент (муаммоларга муқобил ечим топиш, инновацион лойиҳалаш ва ижодий-конструктив тафаккур) каби хусусиятларига оид таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида, жумладан 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналиши белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар”нинг 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 21-августдаги 10/525-сон маълумотномаси). Натижада, жамият тараққиётида муҳандислик тўғрисидаги илмий, назарий ва амалий билимларининг аҳамиятини ижтимоий-фалсафий метадологиясини асослашга хизмат қилган;
муҳандисликнинг ҳудудий инфратузилмани такомиллаштириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини технологик модернизациялаш каби маҳаллий, экологик мувозанатни сақлаш, трансмиллий технологик ҳамкорликни ривожлантириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш каби глобал барқарорликка таъсири ҳамда техноген сивилизация, рақамли трансформация ва “яшил иқтисодиёт”га обектив таъсир этишига доир хулоса ва умумлашмалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг тарғибот фаолиятида, марказларнинг йўл харитаси ҳамда оқилона самарали ечимларни такомиллаштиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги “Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш” маркази илмий лойиҳалар дастурига киритилган “Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда талабаларнинг маънавий қиёфаси ва ижтимоий фаоллигини баҳолаш” мавзусида жамоатчилик фикрини ўрганиш сўровида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 13-январдаги 2-13-21-211-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги “Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш” марказининг 2026-йил 12-январдаги 1/08-2-сон маълумотномалари). Натижада, мамлакатимиз тараққиётида муҳандислик қадриятларини тарғиб қилишда, оқилона самарали ечимларни такомиллаштиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда инновацион ғояларни амалга оширишга хизмат қилган;
муҳандисликнинг ижтимоий тараққиёт омилларига детерминистик (аҳоли турмуш сифати, ишлаб чиқариш муносабатлари ва инфратузилма) таъсири ва индетерминистик (инсон капитали ривожи, инновацион тафаккур ва қадриятлар тизими трансформацияси) таъсири ҳамда ижтимоий эҳтиёжларни рационал қондириш ва барқарор ривожланишга йўналтирилган институционал хусусиятларига оид назарий умумлашма ва илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сон “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 27-февралдаги 04-11/6698-сон маълумотномаси). Натижада, муҳандисликнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимиз тараққиётида прагматик ҳамда креатив фикрловчи ёш муҳандис кадрларни тайёрлашнинг замонавий услубларини такомиллаштиришга қаратилган дастурлари соҳада касбий таълим ва қайта тайёрлаш жараёнини янада ривожлантиришга хизмат қилган;
муҳандисликнинг гуманитар, иқтисодий, экологик инқирозлар ва муаммоларни бартараф этишда технологик хавфларни прогнозлаш ва инсон манфаатига йўналтирилган техник қарорлар қабул қилишга доир функсионал, муҳандислик таълимини модернизациялаш, давлат–жамият–бизнес ҳамкорлигига йўналтирилган институционал механизмларни такомиллаштириш заруратига доир илмий таклиф-тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих билан танишув” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 14-ноябрдаги 01-33/852-сон маълумотномаси). Натижада телеканал томонидан тайёрланган жамият ва илмий-техник тараққиёт мавзуси остидаги кўрсатувлар мазмунини янада бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish